Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси президенти ва Ўзбекистон Триатлон федерацияси раиси Отабек Умаров коронавирусга чалинган фуқароларимизнинг шахсий маълумотларини эълон қилган кишилар топилганини маълум қилди.
#coronavirus га чалинган юртимиз фуқароларининг шахсий маълумотларини эълон қилган кишилар топилди, уларнинг шахслари ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан аниқланди. Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига қараганда, ҳозирда уларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилмоқда ва бу мутлақо тўғри ёндашувдир: сабаби давлат, ҳатто ўзгаларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилмайдиган фуқароларнинг ҳам ҳуқуқларини ҳимоя қилиши керак. ⠀
ИИВ ва Бош прокуратура ишчи гуруҳи томонидан ижтимоий тармоқларда аҳоли ўртасида ваҳима қўзғатадиган, асоссиз маълумотларни тарқатаётган 33 та аккаунт ҳам аниқланди. Ҳамкорлик ўрнига хиёнат нақадар пасткашлик, аммо бу ҳолатда биз бундай ҳаракатларни миллий хавфсизлигимизга тажовуз сифатида баҳолашимиз мумкин.⠀
Мен барча фуқароларни тасдиқланмаган маълумотларни эълон қилишдан ўзларини тийишга чақирмоқчиман: сиз ўзингиз истамаган ҳолда, қонунни бузиб, қоқилиб қолишингиз мумкин. Коронавирусга қарши ахборот курашига ҳисса қўшмоқчи бўлганлар учун битта илтимос бор: фақат расмий манбалардан фойдаланинг. Ушбу оғир кунларда бу жамоат тинчлигини сақлашга ёрдам беради, чунки эпидемияга қарши курашиш ва яқинларимизни қўллаб-қувватлаш учун бизга соғлом фикр, хотиржамлик ва куч керак, — деб ёзади Отабек Умаров.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.