Собиқ бош прокурор Отабек Муродовга қарши жиноят иши Давлат хавфсизлик хизматининг собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаев иши доирасида кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати «Газета.uz» мухбирига хабар қилди.
Отабек Муродовнинг вазифасидан озод қилингани 20 июнь куни маълум бўлган эди. Бир кун сўнгра Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев собиқ бош прокурорнинг порахўрликда айбланаётгани, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
«Газета.uz» ахборот манбалари июль ойи ўрталарида Ўзбекистон ҳарбий судида Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизматининг собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаев иши бўйича ёпиқ суд мажлиси бошланганини маълум қилди. ДХХнинг собиқ раиси иши бўйича жами 10 нафардан ортиқ киши, жумладан ДХХ раҳбарининг собиқ биринчи ўринбосари Жаҳонгир Эгамов ва Олий суд раисининг собиқ ўринбосари Баҳодир Деҳқонов ҳам суд қилинмоқда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Ўтган йили Ўзбекистон миллий терма жамоаси бошқаришга таклиф этилган машҳур немис мутахассиси Йоахим Лёв барибир жаҳон чемпионатига бориш имкониятига эга бўлди.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.