Кўплаб телетомошабинларнинг қалбидан чуқур жой олган “Осмондаги болалар” бадиий фильмининг учинчи қисми ҳам суратга олинаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Фильмнинг АҚШдаги тасвирга олиш ишлари ўтган йилнинг 29 декабрида ўз ниҳоясига етди. Шу билан бир қаторда фильмнинг тасвирга олиш ишлари ҳам тўлиқ якунига етказилди, дея хабар бермоқда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати.
Қайд этилишича, эндиликда ижодий гуруҳ монтаж ва овозлаштириш ишларига киришади.
Ушбу фильмнинг биринчи ва иккинчи қисмлари халқимизга манзур бўлган ва томошабинлар қалбидан жой олган эди. Фильмнинг учинчи қисмида қаҳрамонларнинг вояга етган даврларидаги воқеaлар ҳақида сўз боради.
Фильм постановкaчи режиссёри Зулфиқор Мусоқов, иккинчи режиссёр Муаттар Мирреджабова, постановкачи оператор Азизбек Арзиқулов, постановкачи рассом Мария Сошина, либослар бўйича рассом Ирина Литвиненко, картина директори Шуҳрат Ҳамидуллаев.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.