Осиё Кубоги-2023. Ўзбекистон 2-саватчадан жой олди

Осиё Кубоги-2023. Ўзбекистон 2-саватчадан жой олди

Ушбу мусобақага 11 май куни қуръа ташланади. Қуръа жараёнида терма жамоалар ўша пайтдаги ФИФА рейтингига кўра саватчаларга ажратилади.

Алишер Никимбаевнинг маълум қилишича, Ўзбекистон терма жамоаси 6 апрель куни эълон қилинадиган ФИФА рейтингига кўра, иккинчи саватчада бўлади.

Осиё кубоги-2023 қуръаси учун саватчалар қуйидагича бўлади:

1-саватча

Қатар (мусобақа мезбони), Япония, Эрон, Жанубий Корея, Австралия, Саудия Арабистони

2-саватча

Ироқ, БАА, Уммон, Ўзбекистон, Хитой, Иордания

3-саватча

Баҳрайн, Сурия, Фаластин, Вьетнам, Қирғизистон, Ливан

4-саватча

Ҳиндистон, Тожикистон, Таиланд, Малайзия, Гонконг, Индонезия


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!