Осиё чемпионларига 10 минг доллар берилади

Осиё чемпионларига 10 минг доллар берилади

AIBA Осиё чемпионати тарихида илк маротаба совриндорлар учун мукофот пули ажратади.

Турнир жамғармаси 400 000 долларни ташкил этади ва пуллар олтин, кумуш ва бронза медаллари соҳиблари ўртасида бўлинади.

Мусобақада биринчи ўринни қўлга киритган спортчилар 10 000 доллар билан мукофотланади. Иккинчи ўрин эгаларига 5 000 доллар берилса, бронза медали эгалари 2 500 долларга эга бўлади.

Мукофот пулларини бериш эркаклар ўртасида ҳам, аёллар ўртасидаги баҳсларга ҳам амал қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!