Венгрия Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилишига рози эмас, аксинча, у билан стратегик ҳамкорликни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда Венгрия бош вазири Виктор Орбан маълум қилди.
Владимир Зеленскийнинг Будапештга Киевнинг Европа Иттифоқига қўшилиши ҳақидаги позицияси туфайли қилган сўнгги ҳужумларига жавобан Орбан ижтимоий тармоқларда шундай деди:
"Сизга эслатиб ўтмоқчиманки, мамлакатнинг Европа Иттифоқига қўшилиши тўғрисидаги қарор аъзо давлатлар томонидан бир овоздан қабул қилинади. Бу ҳар бир давлат янги аъзонинг қабул қилинишини қўллаб-қувватлаш ёки унга қарши чиқиш учун суверен ҳуқуқига эга эканлигини англатади. Венгрия Украинанинг Европа Иттифоқига аъзолигини қўллаб-қувватламайди, чунки бу Европада урушга олиб келади ва Венгрия пулларини Украинага йўналтиради".
Венгрия бош вазири, шунингдек, қўшимча қилди: "Биз Европа Иттифоқи Украина билан Европа Иттифоқига аъзо бўлмаган ҳолда стратегик ҳамкорликка киришиши керак, деб ҳисоблаймиз. Бу бизнинг таклифимиз. Келажакда биз бу позицияни сақлаб қоламиз, чунки бунга тўлиқ ҳаққимиз бор".
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Украина Франция ва Греция билан ҳаво ҳужумидан мудофаа ва энергетика секторини мустаҳкамлаш бўйича келишувларни тайёрламоқда, деб ёзади "Европейская правда."
Таҳлилларга кўра, Россияда ёшларнинг йирик шаҳарларга оммавий кўчиши, инфратузилманинг етарли ривожланмагани ва аҳолининг кескин қариши сабабли юзлаб кичик шаҳарлар яқин йилларда умуман харитадан йўқолиб кетиши мумкин.
2023-йил октябридан бери Исроилнинг Ғазо секторига ўтказган ҳужумларида 70 125 киши ҳалок, 171 015 киши яраланган. Сўңгги 24 соат ичида ўт очишни тўхтатиш келишувидан кейин янги ҳужумларда 366 киши ҳалок бўлди.
Der Spiegel ёзишича, Европа раҳбарлари Украина президенти Владимир Зеленскийни Вашингтоннинг эҳтимолий хатти-ҳаракатларига нисбатан эҳтиёткор бўлишга чақирган.
Швейцариянинг Женева шаҳрида Атроф-муҳитга таъсирни трансчегаравий контекстда баҳолаш тўғрисидаги Конвенция (Эспо конвенцияси) ва Стратегик экологик баҳолаш (СЭБ) протоколи доирасида Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш (АМТБ) ва СЭБ бўйича Ишчи гуруҳнинг 13-йиғилиши (1–3 декабр) бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик экспертизаси маркази директори Ғайрат Маҳамедов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди.
Ўзбекистоннинг Актау шаҳридаги Бош консуллиги қўшни Қозоғистон Республикасида давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш ҳолатлари ортиб бораётгани ҳақида огоҳлантирди.
Грузия полицияси намойишчиларга қарши “камит” номи билан танилган бромбензилцианид кимёвий моддасини қўллаган. BBC ушбу хулосага намойишчиларнинг кўрсатмалари, кимёвий қуроллар бўйича экспертларнинг фикрлари, Грузия ИИВ махсус бўлинмасидаги манбалари ва шифокорларнинг маълумотларини ўрганганидан сўнг келди.
Эроннинг Tasnim ахборот агентлиги хабарига кўра, Керхе тўғонида сув сатҳининг кескин пасайиши оқибатида тўғон орқали электр энергияси ишлаб чиқариш тўхтаган.