Венгрия Бош вазири Виктор Орбан жума куни исроиллик ҳамкасби Бенямин Нетаняхуни Будапештга ташриф буюришга таклиф қилди.
Виктор Орбаннинг айтишича, Венгрия ҳукумати БМТ Халқаро жиноий судининг бир кун аввал Нетаняхуни Ғазо секторида ҳарбий жиноятларда айблаб ҳибсга олишга ордер берган қарорига амал қилмайди.
Виктор Орбан ХЖС қарорини «ҳозирги можарога сиёсий сабабларга кўра аралашув» деб атади, бу унинг фикрича, халқаро ҳуқуқни бузади ва минтақада кескинликни кучайтиради. Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сиярто ҳам ХЖС ҳаракатини «бемаънилик» деб атади.
Бенямин Нетаняху бунга жавобан Венгрия Бош вазирига «ахлоқий поклиги ва адолат ва ҳақиқатни қўллаб-қувватлагани» учун миннатдорчилик билдирди. У Халқаро Суд қарорини «Исроилнинг ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига қарши ғазабланган қадам» деб атади.
🔸Венгрия, бошқа барча Европа Иттифоқи давлатлари сингари, Халқаро Жиноят Судининг аъзоси ва унинг қарорларини бажаришга мажбурдир, бироқ агар мамлакат буни амалга оширишдан бош тортса, ХЖСда уларнинг бажарилишини таъминлаш имкони йўқ.
🔸ХМК 21 ноябрь куни Бенямин Нетаняху ва Исроил собиқ мудофаа вазири Йоав Голантни ҳибсга олишга ордер берди. Суд Исроил расмийларини Ғазо секторида уруш жиноятлари ва инсониятга қарши жиноятларда айблайди.
Германиянинг Statista компанияси маълумотларига кўра, табиий захиралари қиймати бўйича энг бой мамлакат — Россия. Мамлакатнинг табиий бойликлари 75 трлн долларга баҳоланган.
Карло Анчелотти 2025 йил ёзида «Реал Мадрид»дан кетганидан сўнг, унинг ўрнини Хаби Алонсо (ҳозир «Байер»ни бошқармоқда) эгаллайди. Бу ҳақда Vprognoze.ru журналист Флориан Плеттенбергга асосланиб хабар берди.
Осиёда 2026 йилги жаҳон чемпионати ҳал қилувчи саралаш босқич 6-тур ўйинларидан кейин We Global Football портали миллий жамоаларнинг океан ортидаги турнирга бориш имконияти фоизларини янгилади.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
Бугун жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида К. Дусовга (1984 йилда Самарқанд вилоятида туғилган) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.
Россия президенти Владимир Путин давлат телевидениесида чиқиш қилиб, мамлакат Украина ҳарбий объектига ўрта масофага учадиган янги баллистик ракетани учиргани ҳақида айтди.
Украина президенти Владимир Зеленский можаронинг давом этишидан манфаатдор, чунки бу туфайли Киев Ғарб давлатларидан молиявий ёрдам олади, деди Словакия бош вазири Роберт Фико .
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси
3-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боримоқда.
Ўмон султонлиги мулоқот, бағрикенглик кучига ишонади ва глобал миқёсда тинчлик ва тотувликни мустаҳкамлашга ҳаракат қилади. Бу ҳақда Ўмоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Вафо бинт Жабр Носир ал-Бусаидий Тошкентда султонлик миллий байрами муносабати билан ташкил этилган тадбирдаги нутқида гапирди.
Бугун, 22 ноябрь куни Яшнобод туманидаги Фавқулодда вазиятлар бўлимининг 20-ёнғин қутқарув қисмида пиротехника воситаларини йўқ қилишга қаратилган тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси Матбуот хизмати хабар қилди.
Украина - НАТО Кенгаши ноябрь ойида Россиянинг Украина ҳарбий-саноат комплекси объектларига қарши янги баллистик ракетани қўллагани бўйича фавқулодда йиғилиш ўтказади. Бу ҳақда Франциянинг АФП агентлиги маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС» .