Америкалик инвестор Стивен Линч АҚШ ҳукуматига Шимолий оқим 2 газ қувури кимошди савдосига қўйилса, уни сотиб олиш бўйича тендерда иштирок этишини сўраб мурожаат қилди. Бу ҳақда The Wall Street Journal ёзмоқда.
2024 йил февраль ойида Линч АҚШ молия вазирлигига санкция қўйилган ташкилотлар билан музокаралар олиб боришга рухсат сўраб сўров юборди. У ўз мактубида 2025 йил январь ойида газ қувурлари оператори қарзларини қайта тузиш ёки тугатиш зарурати билан дуч келишини таъкидлаган.
Линчнинг фикрича, уруш тугаганидан кейин газ қувури Россия учун ҳам, Европа мижозлари учун ҳам долзарб бўлиб қолади. У «Шимолий оқим» операторини минимал миқдорга – тахминан бир неча миллиард долларга сотиб олишига ишончи комил. Линчнинг таъкидлашича, газ қувурига эгалик қилиш Қўшма Штатларга Россия билан музокараларда стратегик таъсир ўтказиш ва Европага энергия етказиб бериш устидан назоратни таъминлайди.
The Wall Street Journal таъкидлашича, Линч Россия активлари билан муваффақиятли ишлашга қодир кам сонли америкалик инвесторлардан бири сифатида шуҳрат қозонган. 2007 йилда унинг компанияси Юкос Финанcэни - ЮКОСнинг хорижий активларини сезиларли чегирма билан сотиб олди.
Бундан ташқари, Линч Доналд Трампнинг сайловолди ташвиқотига катта ҳисса қўшган ва аввалроқ АҚШ ғазначилигидан Швейтсариядаги Сбер шўба корхонасини сотиб олишга рухсат олган.
Эслатиб ўтамиз, Россия ўзини ўзи эълон қилган ДXР ва ЛXР мустақиллигини тан олганидан кейин Германия «Шимолий оқим 2»ни сертификатлашни тўхтатган эди.
Кейинроқ АҚШ қувур операторига қарши санкциялар киритди. Унинг ишга туширилиши ҳеч қачон амалга оширилмаган ва компаниянинг банкротлик жараёни бир неча марта, энг сўнггида 2025 йил январигача қолдирилди. Шундан сўнг оператор ким ошди савдосига қўйилиши режалаштирилган.
Германиянинг Statista компанияси маълумотларига кўра, табиий захиралари қиймати бўйича энг бой мамлакат — Россия. Мамлакатнинг табиий бойликлари 75 трлн долларга баҳоланган.
Карло Анчелотти 2025 йил ёзида «Реал Мадрид»дан кетганидан сўнг, унинг ўрнини Хаби Алонсо (ҳозир «Байер»ни бошқармоқда) эгаллайди. Бу ҳақда Vprognoze.ru журналист Флориан Плеттенбергга асосланиб хабар берди.
Осиёда 2026 йилги жаҳон чемпионати ҳал қилувчи саралаш босқич 6-тур ўйинларидан кейин We Global Football портали миллий жамоаларнинг океан ортидаги турнирга бориш имконияти фоизларини янгилади.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
Бугун жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида К. Дусовга (1984 йилда Самарқанд вилоятида туғилган) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.
Россия президенти Владимир Путин давлат телевидениесида чиқиш қилиб, мамлакат Украина ҳарбий объектига ўрта масофага учадиган янги баллистик ракетани учиргани ҳақида айтди.
Украина президенти Владимир Зеленский можаронинг давом этишидан манфаатдор, чунки бу туфайли Киев Ғарб давлатларидан молиявий ёрдам олади, деди Словакия бош вазири Роберт Фико .
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси
3-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боримоқда.
Ўмон султонлиги мулоқот, бағрикенглик кучига ишонади ва глобал миқёсда тинчлик ва тотувликни мустаҳкамлашга ҳаракат қилади. Бу ҳақда Ўмоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Вафо бинт Жабр Носир ал-Бусаидий Тошкентда султонлик миллий байрами муносабати билан ташкил этилган тадбирдаги нутқида гапирди.
Бугун, 22 ноябрь куни Яшнобод туманидаги Фавқулодда вазиятлар бўлимининг 20-ёнғин қутқарув қисмида пиротехника воситаларини йўқ қилишга қаратилган тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси Матбуот хизмати хабар қилди.
Украина - НАТО Кенгаши ноябрь ойида Россиянинг Украина ҳарбий-саноат комплекси объектларига қарши янги баллистик ракетани қўллагани бўйича фавқулодда йиғилиш ўтказади. Бу ҳақда Франциянинг АФП агентлиги маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС» .