Россия президенти Мудофаа вазирлиги раҳбарияти ва ҳарбий-саноат комплекси вакиллари билан учрашув ўтказди
Владимир Путин Мудофаа вазирлиги раҳбариятини “Орешник” мажмуаси синовлари муваффақиятли ўтгани билан табриклади.
Мазкур учрашувда Россия президенти томонидан билдирилган асосий баёнотлар:
◾️ Бизда бундай қуроллар захираси бор;
◾️ Россия Федерацияси ўз хавфсизлигига таҳдидларга қараб янги турдаги ракеталарни синовдан ўтказишни давом эттиради;
◾️ “Орешник” ракетаси эски тизимларнинг модернизацияси эмас, балки замонавий ва сўнгги ишланмадир;
◾️ Россиянинг келажаги кўп жиҳатдан махсус операциянинг мақсадларига эришилишига боғлиқ;
◾️ “Орешник” каби тизимлар устида ишлаш Россия учун ҳаётий аҳамиятга эга;
◾️ Ҳозир дунёдаги ҳеч бир давлатда “Орешник” каби тизим йўқ;
◾️ “Орешник”ни cерийали ишлаб чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинган, у стратегик ракета кучларига етказиб берилади;
◾️ “Орешник” тизими душман нишонларига қарши оммавий равишда қўлланилса, уни стратегик қурол билан солиштириш мумкин бўлади;
◾️ Россияда “Орешник”ка ўхшаш бир нечта тизимлар синовдан ўтказилмоқда;
◾️ “Орешник” — бу юқори аниқликдаги қурол, у оммавий қирғин воситаси эмас;
◾️ “Орешник”ка ўхшаш тизимлар бошқа мамлакатларда ҳам пайдо бўлиши мумкин, лекин бу эртага ёки бир йилдан кейин бўлади. Россияда бундай қуролнинг бугун борлиги жудаям муҳим.