Франциянинг Паре-ле-Мониал коммунасидаги музейдан қуролланган шахслар миллий бойлик сифатида тан олинган заргарлик буюмларининг бир қисмини ўғирлаб кетди. Мазкур заргарлик буюмларининг тахминий нархи 7 миллион еврони ташкил қилади.
Коммуна мери Жан-Марк Несменинг сўзларига кўра, 1904 йилда парижлик заргар Жозеф Хомет томонидан яратилган, Гиeрон музейининг асосий экспонати бўлган Виа Витаe (лотинча “ҳаёт йўли”) буюмлари ўғирланган. Композиция олмос ва бошқа қимматбаҳо тошлар, мармар, олтин ва фил суягидан ясалган элементлар билан безатилган 138 та фигурадан иборат.
Заргарлик буюмларининг ўғирланиши 21 ноябрь куни тушдан кейин содир бўлган. Талончиликни тўрт киши амалга оширган. Аввалига улар ҳавога ўқ узган, сўнг заргарлик буюмлари сақланадиган ойнали жавонга ўқ отиб, уни тешган.
У ердан олтин ва фил суягидан ясалган ҳайкалчаларни, шунингдек, зумрад билан безатилган тақинчоқларни олиб, мототциклларига ўтириб қочиб кетишган.
“Бу Паре-ле-Мониал ва мамлакат мероси учун катта йўқотиш”, деди мер агентликка.
Ўғирлик вақтида музейда 20 га яқин ташриф буюрувчилар ва муассаса ходимлари бўлган, улар жабрланмаган.
Ҳозирда талончиларни аниқлаш ва уларни қўлга олиш ҳаракатлари амалга оширилмоқда.
Германиянинг Statista компанияси маълумотларига кўра, табиий захиралари қиймати бўйича энг бой мамлакат — Россия. Мамлакатнинг табиий бойликлари 75 трлн долларга баҳоланган.
Карло Анчелотти 2025 йил ёзида «Реал Мадрид»дан кетганидан сўнг, унинг ўрнини Хаби Алонсо (ҳозир «Байер»ни бошқармоқда) эгаллайди. Бу ҳақда Vprognoze.ru журналист Флориан Плеттенбергга асосланиб хабар берди.
Осиёда 2026 йилги жаҳон чемпионати ҳал қилувчи саралаш босқич 6-тур ўйинларидан кейин We Global Football портали миллий жамоаларнинг океан ортидаги турнирга бориш имконияти фоизларини янгилади.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
Бугун жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида К. Дусовга (1984 йилда Самарқанд вилоятида туғилган) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.
Россия президенти Владимир Путин давлат телевидениесида чиқиш қилиб, мамлакат Украина ҳарбий объектига ўрта масофага учадиган янги баллистик ракетани учиргани ҳақида айтди.
Украина президенти Владимир Зеленский можаронинг давом этишидан манфаатдор, чунки бу туфайли Киев Ғарб давлатларидан молиявий ёрдам олади, деди Словакия бош вазири Роберт Фико .
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси
3-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боримоқда.
Ўмон султонлиги мулоқот, бағрикенглик кучига ишонади ва глобал миқёсда тинчлик ва тотувликни мустаҳкамлашга ҳаракат қилади. Бу ҳақда Ўмоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Вафо бинт Жабр Носир ал-Бусаидий Тошкентда султонлик миллий байрами муносабати билан ташкил этилган тадбирдаги нутқида гапирди.
Бугун, 22 ноябрь куни Яшнобод туманидаги Фавқулодда вазиятлар бўлимининг 20-ёнғин қутқарув қисмида пиротехника воситаларини йўқ қилишга қаратилган тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси Матбуот хизмати хабар қилди.
Украина - НАТО Кенгаши ноябрь ойида Россиянинг Украина ҳарбий-саноат комплекси объектларига қарши янги баллистик ракетани қўллагани бўйича фавқулодда йиғилиш ўтказади. Бу ҳақда Франциянинг АФП агентлиги маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС» .
Россия президенти Владимир Путин Россия ҳудудига ATACMS ва Storm Shadow ракета зарбалари билан боғлиқ махсус мурожаатида Россия армияси Украинани энг янги ўрта масофали ракета тизимларидан бири - «Орешник» деб номланган ядросиз баллистик ракета билан урганини хабар қилди.