Доналд Трамп маъмурияти январь ойи охирида Украинани Қўшма Штатлардан чиқариб юборилган учинчи давлат фуқароларини қабул қилишга «чақирган».
The Washington Post (WP) 6 май, сешанба куни ўз қўлидаги ҳужжатлар ва Киевдаги манбаларига таяниб хабар беришича, гап қанча фуқаролар ҳақида кетаётгани аниқлаштирилмаган.
Газетанинг қайд этишича, ҳужжатлардан Киев расмийлари америкалик юқори мартабали дипломат юборган сўровга қандай жавоб бергани номаълум. Украина дипломати АҚШ элчихонасига унинг ҳукумати ўз позициясини билдирганидан кейин жавоб беришини маълум қилди, холос.
WP шунингдек, Украина АҚШдан учинчи давлат фуқароларини қабул қилмаганини ва Америка таклифини жиддий кўриб чиққанига ишора йўқлигини таъкидлайди. Бу масала ҳатто Киевдаги ҳукуматнинг энг юқори даражаларига ҳам етиб бормаган, деб ёзади газета Украина расмийларига яқин манбаларга таяниб. WP'нинг Киевдаги манбаларидан бири бу сўров бўйича Вашингтон томонидан қўйилган «сиёсий талаблар»дан хабари йўқлигини айтди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Тожикистон ташқи бозорларга фақат мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида Ўзбекистон энергия тизими (500 кВт «Регар-Ғузор» электр узатиш линияси) орқали чиқади.
«Истанбул Башакшеҳир» жамоаси бош мураббийи Нури Шахин Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ҳақида фикр билдирди, дея хабар қилади Sports.kz Milliy Futbolimiz манбасига таяниб.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.