АҚШ президенти шифокори Шон Барабелланинг маълум қилишича, Трамп йиллик тиббий кўрикдан ўтган ва унинг натижалари 78 ёшли президентнинг умумий соғлиғи яхши эканини кўрсатмоқда.
Шифокорнинг сўзларига кўра, юрак-қон томир, нафас олиш, неврологик ва бошқа муҳим тана тизимлари кўрсаткичлари меъёрида. Когнитив функциялар, жумладан хотира ва реакция даражаси ёшга мос ҳолда, жиддий бузилишлар аниқланмаган.
Алоҳида эътибор руҳий-эмоционал ҳолатга қаратилиб, махсус тестлар натижаларига кўра, президентда хавотир ва депрессия белгилари паст даражада эканлиги қайд этилган.
Тиббий хулосада президентга амалдаги кун тартибини ўзгартириш бўйича ҳеч қандай тавсия берилмаган. Шифокор Доналд Трамп “жисмонан ва руҳан яхши ҳолда” эканини тасдиқлаб, унинг кундалик фаолиятига таъсир кўрсатадиган касаллик белгилари йўқлигини алоҳида таъкидлаган.
Саудия Арабистони чемпионатида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келаётган “Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду футболдан ташқари маиший муаммоларга эътибор қаратишига тўғри келмоқда.
Украина оммавий ахборот воситалари хабар қилишича, Россия ҳарбий кучлари Украинага ҳужум қилиш учун заҳарловчи моддалар билан жиҳозланган "Shahed" туридаги зарба берувчи учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланишни бошлаган.
Қурол юқори частотали радио тўлқинлар орқали дронларнинг ичидаги муҳим электрон қисмларни ишдан чиқаради ёки шикастлайди, бу эса уларнинг қулашига ёки носоз ишлашига олиб келади.
Москва худди Киев каби тўлиқ сулҳни қабул қилиши керак , деди Финляндия президенти Александр Стубб . Бу ҳақда у Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзган.
АҚШ президенти Доналд Трамп Россия байроғи остида сузувчи ёки бошқа йўл билан Россия Федерацияси билан боғлиқ бўлган кемаларни АҚШ портларига қабул қилиш тақиқини яна бир йилга узайтирди.
МАГАТЕ бош директори Рафаэл Гросси 16 апрель куни Теҳронга ташрифи арафасида Франциянинг Le Monde газетасига берган интервьюсида Эроннинг ядро қуролига эга бўлишдан узоқ эмаслигини маълум қилди.
"Биз ва бутун дунё Украинани тиклашда ёрдам берамиз. Лекин биз энди шунчаки соддалик билан ёрдам бермаймиз. Бошқалар Украинани тиклашда пул ишлаётган вақтда Польша шунчаки ҳамжиҳатлик учун ёрдам бермайди.
АҚШнинг Гренландияни сотиб олиш бўйича дастлабки таклифи 2,2 миллиард доллар атрофида бўлиши мумкин, деб ёзади Newsweek журнали ўз ҳисоб-китобларига таяниб.
Россия Украина шаҳарларини бомбардимон қилишни бас қилмаётган экан, унга қарши санкцияларни янада кучайтириш керак. Душанба куни Люксембургда учрашган Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари ана шундай хулосага келишди.
Украинанинг собиқ президенти Петр Порошенко амалдаги Украина президенти Владимир Зеленскийни "ҳокимиятни ўзбошимчалик билан эгаллаш"да ва ҳарбий ҳолатдан давлатда "авторитар тузумни мустаҳкамлаш" учун фойдаланишда айблади.
2025 йил 13 апрель куни Туркия ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон фуқароси ўз турмуш ўртоғини иқтисодий муаммолар сабабли ўлдиргани ҳақида хабарлар тарқалди.