Омонат нима?

A A A
Омонат нима?

Кўпчилик Омонат деганда Дўстим, шу пулим сенда туриб турсин. Эртага оламан дейишини ва шу пулни эгасига эҳтиётлаб ўз ҳолида қайтаришни тушунади. Тўғри, бу ҳам омонат. Аммо омонат тушунчаси кенгроқ маънони ифода қилади. Унинг турлари кўп. Энг муҳим омонат Дин омонатидир! Аллоҳ таоло Қуръонда шундай марҳамат қилган:

إِنَّا عَرَضْنَا الْأَمَانَةَ عَلَى السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَالْجِبَالِ فَأَبَيْنَ أَن يَحْمِلْنَهَا وَأَشْفَقْنَ مِنْهَا وَحَمَلَهَا الْإِنسَانُ إِنَّهُ كَانَ ظَلُوماً جَهُولاً

Албатта, Биз бу омонатни осмонларга, ерга ва тоғларга таклиф қилдик. Бас, улар уни кўтаришдан бош тортдилар ва ундан қўрқдилар. Уни инсон кўтарди. Дарҳақиқат, у ўта золим ва ўта жоҳилдир . (Бу омонат нима эди, деган саволга уламоларимиз ушбу оятдан ва бошқа манбалардан келиб чиқиб: Шариат таклифлари ва Аллоҳнинг фарзлари , деб жавоб берадилар. Дарҳақиқат, инсон жинси (ҳамма эмас, албатта) ўта золимдир. Ўзига юклатилган ва ўзи қабул қилган омонатга мувофиқ иш юритмасдан ўзига ўзи зулм қилади. Инсон жинси ўта жоҳилдир, шунинг учун ўзи рози бўлиб, қабул қилиб олган омонатнинг улканлигини билмасдан, унга хиёнат қилади.) (Аҳзоб сураси, 72-оят(.

Динимизга амал қилсак, бу омонатнинг риоясини қилиб, уни адо этган бўламиз. Агар амал қилмасак, бу омонатга хиёнат қилган, уни адо этмаган бўламиз.

Аллоҳ таоло бизга ато этган тана аъзолари ҳам омонатдир. Уларни асраш, касал бўлса, дарҳол шифокорга кўрсатиб, даволашнинг чорасини кўриш омонатга риоя қилишдир. Агар бирор аъзоимиз бемор бўлсаю, уни вақтида шифокорга кўрсатиб, муолажасига уринмасак, натижада у аъзо ўз фаолиятини бажара олмай қолса, биз унинг омонатлигига риоя қилмаган, уни чиройли адо этмаган бўламиз.

Бошқа тана аъзолари ҳақида ҳам шу гапни айтиш мумкин.

Шунингдек, аёл ҳам, фарзанд ҳам омонатдир. Уларнинг нафақасини қилиш, бемор бўлсалар, даволатиш, солиҳа, солиҳ қилиб тарбиялаш, хулқу атворларини яхшилаш борасида қайғуриш, буни назорат қилиш омонатга риоя қилиш ҳисобланади. Бордию уларни ўз ҳолларига ташлаб қўйилса, ахлоқларида, фикрлашларида нуқсон бўлса, ақидалари, ибодатлари нотўғри тарзда бўладиган бўлса, уларга масъул бўлган эр, ота омонатга хиёнат қилган бўлади.

Ҳар бир касб ўз эгаси учун омонатдир. Инсон бир касбни ўргандими, энди шуни яхши ишга солиб, шу орқали халққа садоқат билан хизмат қилиши керак. Агар у ўз касбига нисбатан лоқайд, бепарволик қиладиган бўлса, касбига қўл учида ёндошадиган бўлса, касб омонатига хиёнат қилган бўлади.

Масалан, ўқитувчи кабини олайлик. Бу касб эгаси ўз касбини севиши, уни садоқат, фидоийлик билан олиб бориши даркор. Агар ўқитувчи мактабда, коллежда, олийгоҳда талабаларга сидқидилдан дарс ўтмаса, бир соату йигирма дақиқа ичида шогирдларига бирор илмий янгилик тақдим этмаса, ўқувчилар билан гаплашиб ўтирса, вақтни беҳуда ўтказса, уларнинг вақтларини, умрларини совурса, ўқитувчилик омонатига, таълим бериш омонатига хиёнат қилган бўлади.

Шифокор беморларни даволашни яхшилаш мақсадида ўз устида ишламаса, турли касалликларга оид китоблар билан танишиб, илмини ошириб бормаса, беморларни даволашда сусткашлик, ўқувсизлик, дангасалик қилса, касбига беписандлик билан ёндошса, яхши пул берган беморларга эътибор қаратиб, қўли калталик қилганларга қўпол, юзаки муомала қиладиган бўлса, у шифокорлик омонатига хиёнат қилган бўлади. Бордию унинг ўқувсизлиги натижасида бемор ҳаётдан кўз юмса, чаласавод шифокор бунга зомин бўлади. Бу жиноятга ўқишни пулга битиришда, дипломни пулга сотиб олишда унга кўмаклашган кимса ҳам шерик бўлади.

Ошпаз овқат пишираётганда, ўта эҳтиёткор ва диққатли бўлиши керак. Агар у сигарет чекадиган ошпаз бўлса, сигаретни ташлагандан сўнг қўлларини яхшилаб совунлаб ювиб, кейин капгирни ушлаши керак. Қозон атрофида турганлардан бирортаси чекадиган кимса бўлса, Нарироқда туринг. Сигаретингизнинг кули қозонга тушмасин! деб уларни огоҳлантириши керак. Агар у сигарет, нос кабиларни ушлаб қўлини ювмаса, атрофидагиларни ҳам бу каби ҳолатлардан огоҳ этмаса, таомга, мусулмонларнинг луқмасига нисбатан бепарволик қилса, ошпазлик омонатига хиёнат қилган бўлади.

Нонвой хамир қораётганда пешонасидаги тер хамирга томмаслиги керак. Юзини, пешонасини артиб, қуритиб, кейин хамир қилишга уриниши керак. Шунингдек, ноннинг устига қатиқ ва бошқа нарсаларни суртиш учун ишлатиладиган асбоблар (масалан, щётка) ҳалол нарсалардан ишлаб чиқарилган, уларга ҳаром қилинган ҳайвонларнинг, жумладан, чўчқанинг юнглари ишлатилмаган бўлиши керак. Акс ҳолда у ҳам нонвойлик омонатига хиёнат қилган, бу омонатни адо этмаган ҳисобланади. Чунки, ошпаз, нонвой каби касб соҳиблари ўзларининг лоқайдликлари билан мусулмонларнинг луқмаси бевосита бузилишига сабаб бўлиб қоладилар. Шунинг учун улар жуда эҳтиёт бўлишлари керак.

Ҳайдовчи мижозларни машинасига чиқаришдан олдин машинанинг техник жиҳатдан созлигини кўриб чиқиши, мижозларни олгандан кейин йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиши талаб этилади. Бордию ҳайдовчи шу айтилганларга амал қилмаса, йўловчиларнинг ҳаётини хавф остига қўйган ва ҳайдовчилик омонатига хиёнат қилган бўлади.

Барча касбларни шундай мисол қилиб келтирса бўлади.

Ҳа, омонатга риоя қилиш ана шундай муҳим ишдир, динимизнинг қаттиқ талабидир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда мўминларни сифатлаб шундай марҳамат қилган:

وَالَّذِينَ هُمْ لِأَمَانَاتِهِمْ وَعَهْدِهِمْ رَاعُونَ

Улар омонатларига ва аҳдларига риоя қилгувчилардир (Муминун сураси, 8-оят).

Азизлар, ҳар бирларимиз ўзимиздаги барча омонатларга риоя қилайлик! Омонатга хиёнат қилиш оғир гуноҳ бўлиши билан бирга мунофиқликнинг белгиларидан бири эканини асло унутмайлик!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: Мунофиқнинг белгиси учта: сўзласа ёлғон сўзлайди, ваъда қилса бажармайди, омонатга хиёнат қилади (Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд ривоят қилган).

Демак, омонатга хиёнат қилган одам мунофиқликнинг учдан бирини қилган ҳисобланар экан.

Аллоҳ таоло барчамизни хиёнат қилишдан ва хиёнатга қолишдан асраб, доимо омонатдор бўлишимизни насиб этсин, омин!

Manba: muslim.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

ЖЧ-2026ни ўтказиб юборадиган энг қиммат футболчилар рейтинги тузилди

Transfermarkt мутахассислари ўзига хос рейтингини эълон қилишди.

Европа Украинадан воз кечиб, Россия билан ҳамкорлик қилишга ҳаракат қилмоқда

Бу ҳақда Германиянинг Berliner Zeitung газетаси хабар берди

Эрон: "Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси тажовузкор АҚШнинг USS Abraham Lincoln авиаташувчи кемасига зарба берди"

Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси матбуот хизмати маълум қилди.

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

АҚШ ва Исроил Эронга гуманитар ёрдам олиб кетаётган самолётни уриб туширди

Бу ҳақда Эрон фуқаролик авиацияси ташкилоти баёнот берди.

Ҳормуз бўғозида Америка қирувчи самолёти уриб туширилди

Бу ҳақда ISNA агентлиги Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига таяниб хабар берди.

Миср кемаси Россиянинг "Арктик Метагаз" газ ташувчисини тортиб олаётгани хабар қилинди

Ливия Фавқулодда вазиятлар қўмитаси маълумотига кўра, кема ҳозирда қирғоқдан 62 мил узоқликда жойлашган.

Пеп Гвардиола Европанинг гранд терма жамоасини қабул қилиб олиши мумкин

Италия терма жамоаси навбатдаги бор Жаҳон чемпионатидан қуруқ қолганидан сўнг янги мураббий тайинлашга тайёргарлик кўрмоқда.

Трампнинг босими остида қолган Саудия Арабистони шаҳзодаси Путин билан суҳбатлашди

Бу ҳақда Россия ОАВлари Кремль матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

Эрон АҚШнинг 200 нафардан ортиқ қўмондонлари ва ўрта даражадаги зобитлари жойлашган марказга ҳужум уюштирди

Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси матбуот хизмати эълон қилди.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Эрон мусулмон давлатларига чақириқ билан чиқди

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.

“Душманинг хато қилаётганида, унга асло халақит берма”

The Economist Хитой Вашингтоннинг Яқин Шарқдаги ҳаракатларини шунчаки четдан кузатаётганини ёзган

"Трамп ҳали ҳам ғалаба қозонганини айтиб келади. Лекин аслида у анча олдин ютқазган эди"

Менимча, Тайван фуқаролари ҳақиқий вазиятга назар ташлаганларида, буни аниқ кўришади.

АҚШ ва Исроил Харг оролига ҳужум қилди: қурбон бор

Бу ҳақда Tasnim маълум қилди.

"Биз уруш ҳолатидамиз, болалар боғчаларига вақтимиз йўқ!"

Трампнинг сўзларига кўра, у Маъмурий-бюджет бошқармаси раҳбари Рассел Воутдан болалар боғчаларига маблағ ажратмасликни сўраган

Ўзбекистон таклифни қабул қилмаган машҳур мураббий мундиалга бошқа термани олиб боради

Ўтган йили Ўзбекистон миллий терма жамоаси бошқаришга таклиф этилган машҳур немис мутахассиси Йоахим Лёв барибир жаҳон чемпионатига бориш имкониятига эга бўлди.

Дональд Трамп Эрон операцияси туфайли қийин вазиятга тушди

Истеъфодаги америкалик дипломат Жим Жатраснинг фикрича, АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши операция сабаб мураккаб сиёсий вазиятда қолган.

Германияда ниқобли шахс поезд йўловчиларига ҳужум қилди

Йўловчилардан бири ҳужумчини ҳожатхонага қамаб қўйишга муваффақ бўлган. Полиция жиноятчини Бонн/Зигбург вокзалида қўлга олди.

Россияда йўловчи поездининг еттита вагони релсдан чиқиб кетди

Челябинск вилояти губернатори Алексей Текслернинг аниқлик киритишича, икки йўловчи оғир тан жароҳати олган, яна 20 киши ҳам енгил жароҳатланган.

"Абадият белгилар: Рамзларда туркий олам” ҳужжатли фильми эълон қилинди (ВИДЕО)

Фильм Туркий маданият ва мерос жамғармаси томонидан ишлаб чиқарилган бўлиб, энди TurkDiscovery YouTube платформасида томоша қилиш учун тақдим этилди.

Тошкентда зилзила содир бўлди

Тожикистонда 10 км чуқурликда 5.5 магнитудали зилзила қайд этилди.

Марокаш гиёҳванд моддалар картелига тегишли ер ости туннели Испанияда топилди

Операцияда 250 га яқин полиция ходими иштирок этди. Натижада 27 киши ҳибсга олинди, 17 тоннадан ортиқ гашиш ва 88 килограмм кокаин мусодара қилинди.

Дональд Трамп Эронга янги таҳдид юборди: “Келишувга эришмасангиз, ҳеч нарса қолмайди”

Бу таҳдид Трампнинг Truth Social аккаунтида эълон қилинди.

Дональд Трамп ижтимоий дастурларни қисқартириш орқали ҳарбий харажатларни йирик миқдорда оширишга тайёргарлик кўрмоқда — Bloomberg

Агентликнинг хабар беришича, АҚШнинг 2027 йилги бюджетида асосий эътибор мудофаа соҳасини кенг кўламда кучайтиришга қаратилади.

АҚШ ва Исроил ҳаво ҳужуми Теҳрон яқинидаги Караж шаҳрида қурилаётган B1 кўпригини қисман вайрон қилди

Кўприк минтақани Эрон пойтахти билан боғлайдиган йирик автомагистралнинг бир қисми бўлиши режалаштирилган эди.

Хитойда янги хавфли вирус тарқалмоқда

Хитойда илк бор ўта хавфли SAT1 туридаги вирус штамми аниқланди — касаллик Россиянинг чегара ҳудудларида тарқалмоқда.

Эрон қатъий огоҳлантирди: АҚШ ва Исроил таслим бўлмас экан, уруш тўхтамайди

Эрон расмийлари АҚШ ва Исроил ҳали таслим бўлмагани ҳолда, Теҳронда олиб борилаётган ҳарбий кампания тўхтамаслигини эълон қилди.

Украина террорни экспорт қила бошлади...

Яқинда Ҳиндистонда олти украиналик ва битта америкалик ҳибсга олинган эди.

Теҳронда вайронагарчилик: 46 мингдан ортиқ бинога зарар етди

АҚШ ва Исроилнинг 28 февралдан 2 апрелгача бўлган ҳаво ҳужумлари натижасида Теҳронда 46 437 та турар-жой ва тижорат бинолари зарар кўрди.

Дональд Трамп ва НАТО ўртасида зиддият: республикачилар қарши чиқмоқда

АҚШдаги республикачи сиёсатчилар Дональд Трампнинг мамлакатни НАТОдан чиқариш эҳтимолига қарши чиқмоқда.

Эрон АҚШни масхара қилди: “Биз 6000 йиллик цивилизациямиз”

Жанубий Африкадаги Эрон элчихонаси АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсетнинг “Эрон тош даврига қайтиши мумкин” деган баёнотини масхара қилди.

БМТ: Жаҳон уруши хавфи — Яқин Шарқ можароси кескинлашмоқда

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш жаҳонда янги кенг кўламли уруш бошланиши хавфи ҳақида огоҳлантирди.

Тошкентда ЙПХ ходимига қўл кўтарган маст ҳайдовчига жиноят иши қўзғатилди

Шундан сўнг ходимлар ўзлари ва атрофдагилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида махсус воситаларни қўллаган ҳолда қонунбузар фуқарони зарарсизлантирган.

Ҳиндистонда 70 ёшли фил “пушти фотосессия”дан кейин вафот этди

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари блогерни ҳайвонга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганликда айблаб, уни жавобгарликка тортишни талаб қилмоқда.

Фарғонада оғуфурушларга 12 йилдан 15 йилгача қамалди

Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.

Тошкент ва Сирдарёда «Умра» билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятида «Умра» зиёратига юбориш билан боғлиқ бир қатор фирибгарлик ҳолатлари фош этилди.