Оммавий қабулнинг сўнгги кунида 15 нафар судланувчи муддатидан олдин шартли равишда озод этилди

Оммавий қабулнинг сўнгги кунида 15 нафар судланувчи муддатидан олдин шартли равишда озод этилди

Фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаб, жойида ижобий ҳал этиш, керакли ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида Олий суд раиси К.Камилов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳлар ўтказган оммавий қабул ўз ниҳоясига етди.

Оммавий қабулнинг сўнгги куни кеча, 16 июль санасида Мирзо Улуғбек туманидаги Ўзбекистон Бадиий академиясида бўлиб ўтди. Унда Мирзо Улуғбек, Яшнобод, Миробод, Юнусобод туманлари аҳолисининг мурожаатлари ўрганилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судининг Жамоатчилик ва ОАВ билан ҳамкорлик бўйича бош консультанти Садоқат Аллаберганова хабар қилди.

Оммавий қабулда Олий суд раисининг биринчи ўринбосари Робахон Махмудова, Тошкент шаҳар суди раиси Эркин Ходжакулов, Тошкент шаҳар маъмурий суди раиси Улуғбек Алмамедов, Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосарлари Акбарали Турабов, Мақсудбек Саидов, Шуҳрат Аббасов ва Судьялар Олий кенгаши судьялари, Олий суд ҳамда Тошкент шаҳар судининг фуқаролик, жиноят ишлари бўйича, маъмурий, иқтисодий судларнинг раислари, судьялари жами 150 нафар фуқаронинг мурожаатларини қабул қилишди.

Сайёр қабулда Мирзо Улуғбек, Яшнобод, Миробод, Юнусобод туманлари фуқароларидан келиб тушган мурожаатлардан 59 нафари жиноят ишлари, 11 нафари маъмурий ҳуқуқбузарлик ишлар, 80 нафари эса фуқаролик ишлари бўйича судларга оид мурожаатларни ташкил этди.

  • 70 нафар фуқаронинг аризалари қаноатлантирилиб, уларнинг шикоятлари Олий судда мазмунан кўриш учун қабул қилинди;
  • 29 нафар фуқароларнинг турли мазмундаги аризалари қабул қилинди ва уларнинг барчаси жойида ижобий ҳал қилинди;
  • 51 нафар фуқароларга тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди;

Шунингдек, жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича мурожаатлар қуйидагича ижобий ҳал этилди:

  • Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди томонидан 5 нафар,
  • Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди томонидан 5 нафар,
  • Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди томонидан 5 нафар жами 15 нафар судланувчиларга нисбатан тайинланган жазо турлари Жиноят кодексининг 73 ва 74-моддалар тартибида муддатидан олдин шартли равишда озод этилди ва жазоси енгилроғи билан алмаштирилди.
  • 10 нафар фуқароларга алимент ундириш масаласи юзасидан тушунтиришлар берилди ва мурожаати ижобий ҳал қилинди.
  • 3 нафар фуқарога иш ҳақи ундириб берилди.
  • 1 нафар фуқародан эса 360 млн. миқдорида зарар ундириш бекор қилинди.

Оммавий қабулнинг сўнгги кунида 15 нафар судланувчи муддатидан олдин шартли равишда озод этилдиОммавий қабулнинг сўнгги кунида 15 нафар судланувчи муддатидан олдин шартли равишда озод этилдиОммавий қабулнинг сўнгги кунида 15 нафар судланувчи муддатидан олдин шартли равишда озод этилдиОммавий қабулнинг сўнгги кунида 15 нафар судланувчи муддатидан олдин шартли равишда озод этилдиОммавий қабулнинг сўнгги кунида 15 нафар судланувчи муддатидан олдин шартли равишда озод этилдиОммавий қабулнинг сўнгги кунида 15 нафар судланувчи муддатидан олдин шартли равишда озод этилди​​​​​​​


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!