Олмазор туманида фуқарога Қибрай туманидан 6 сотих ер олиб бермоқчи бўлган фирибгар ушланди

Олмазор туманида фуқарога Қибрай туманидан 6 сотих ер олиб  бермоқчи бўлган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмазор тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Р.А. фуқаро Д.А.нинг ишончига кириб, унга юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Қибрай туманидан 6 сотих ер майдони олиб бериш эвазига 6 200 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Р.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми, 28,211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!