ОЧЛ. "Навбаҳор" Эронда ғалаба қозонди

ОЧЛ. "Навбаҳор" Эронда ғалаба қозонди

Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 4-тури доирасида "Навбаҳор" Теҳронда "Нассажий Мозандарон" клуби меҳмони бўлиб, ишончли ғалабани қўлга киритди.

Наманганликлар учрашувда тезкор гол уришга муваффақ бўлишди. Темурхўжа Абдухолиқовнинг ортга берган узутмасидан сўнг, Игорь Голбан 18 метрлардан кучли зарба йўллаган ҳолда, ҳисобни очди - 0:1.

Биринчи учршаув қаҳрамони Остон Ўрунов 21-дақиқада икки нафар рақиб ҳимоячисини ортда қолдирган ҳолда, мезбонлар жарима майдончаси ичига катта тезликда ёриб кириб, тўпни дарвозага аниқ йўллаган ҳолда, ҳисобдаги фарқни оширди - 0:2.

Иккинчи бўлимни фаол тарзда бошлаган вакилларимиз 46-дақиқада ҳисобнинг йирик кўриниш олишини таъминлашди. Рақиб футболчисидан қанотда тўпни олиб қўйган Жамшид Искандеров тўпни мезбонлар жарима майдончаси ичидаги Остон Ўруновга етказиб берди. Остон эса осонлик билан тўпни дарвоза тўрига жойлаб, ўз "дубл"ини нишонлади - 0:3.

69-дақиқада Муҳаммадризо Озодий жарима майдончаси ичига ҳаволатиб узатилган тўпни боши билан дарвозага аннқ йўллаб, ҳисобдаги фарқни қисқартирди - 1:3.

Ушбу ғалаба туфайли "Навбаҳор"нинг очколари 10 тага етган бўлса, "Ал-Ҳилол"да шунча очко мавжуд. Ушбу жамоалар гуруҳдаги дастлабки икки ўринни эгаллаши аниқ бўлди.

ОЧЛ. «D» гуруҳи, 4-тур
"НАССАЖИЙ МОЗАНДАРОН" - "НАВБАҲОР" - 1:3 (0:2)
Голлар:
Муҳаммадризо Озодий (68) — Игорь Голбан (8), Остон Ўрунов (21, 46)
Огоҳлантиришлар: Филип Иванович (73), Жамшид Болтабоев (90+4)
"Навбаҳор": Юсупов, Милович, Йўлдошев, Ўрунов, Искандеров (Азимжон Аҳмедов 88), Иванович, Болтабоев, Исмоилов (Абдуманнопов 78), Абдухолиқов (Собиржонов 78)


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!