АҚШ вакиллар палатаси янги ядро қуролини яратиш режасини қўллаб қувватлаш қарорини қабул қилиб, ядровий ҳалокат "дарвозаси очилишига" имкон яратди.
"Спутик" хабарига кўра, Америка вакиллар палатаси 2019 йил учун ҳарбий бюджетга киритиладиган ўзгартишларни қабул қилмади. Бу ўзгаришлар ядро боеголовкаларини молиялаштиришга таъқиқ қўйишни назарда тутар эди.
Қайд этилишича, рад этилган тузатишлар Trident II денгиз базасидаги баллистик ракеталар учун мўлжалланган W76-2 кам қувватли ядро боеголовкаларини ишлаб чиқишга ажратиладиган молия манбалари миқдорини икки баробарга қисқартириши лозим эди.
Ушбу ўзгартишни вакиллар палатаси аъзоларининг 435 нафаридан 188 нафари қўллаб қувватлаган, 226 киши эса қарши овоз берган. Республикачилар партияси вакиллари, шу аснода, ушбу дастур Россияни "ушлаб туриш" воситаларидан бири бўлиши лозимлигини очиқ баён этганлар.
Сал аввалроқ, хавфсизлик органларининг ва Пентагон қўмиталарининг собиқ ходимлари АҚШ Конгрессига мактуб йўллаб, унда янги ядровий қурол ишлаб чиқариш дастурини молиялаштиришдан воз кечишга даъват қилган эдилар. Собиқ ҳарбий хизматчиларнинг мактубида тактик ядро қуролини ишлаб чиқиш дастурини ривожлантириш "ядровий ҳалокат дарвозасини очиб юбориши" айтилганди.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жумладан, икки нафар ходим иш жараёнида эҳтиётсизлик қилиб, металл нарвонни «Анзур» фидерининг ҳаво электр узатиш тармоғига теккизган. Оқибатда уларни ток урган.
Сешанба куни Австриядаги ўрта мактабга уюштирилган ҳужум оқибатида 10 киши, жумладан ҳужумни уюштирган одамнинг ўзи ҳам ҳалок бўлди, яна 11 киши жароҳат олди.
АҚШда миллий гвардия қўшинлари энди Техас штатига ҳам киритилди. Бу қарор Лос-Анжелесда бошланган ва бутун мамлакатга ёйилаётган норозилик намойишлари туфайли қабул қилинди.
24–25 июн кунлари Нидерландиянинг Ҳаага шаҳрида ўтадиган НАТО саммити учун тайёрланган лойиҳа коммюникесида Украина ҳақидаги энг муҳими — аъзолик ва катта миқдордаги ёрдам масалалари умуман тилга олинмаган.
АҚШ иммиграция назорати хизматининг маълум қилишича, Италия фуқароси бўлган Хаби Лейм апрель ойидан бери мамлакат ҳудудида визада белгиланган муддатдан ортиқ қолган.
Блоггер 30 апрель куни АҚШга кирган ва унинг визаси муддатидан ошиб кетган. 25 ёшли Италия фуқароси 6 июнь куни қўлга олинган, бироқ ўша куниёқ қўйиб юборилган: у ўз ихтиёри билан мамлакатни тарк этишга рухсат олган. Лейм ижтимоий тармоқларда воқеага изоҳ бермади.
Ғазонинг Tal ал-Султон ҳудудида гуманитар ёрдамга келган фаластинликларга қарата ўқ узилди. Бу сафар Исроил ҳарбийлари эмас, балки номаълум қуролланган маҳаллий шахслар ҳам отишмада қатнашгани гувоҳлар томонидан тасдиқланди.
Украинада катта газ захиралари борлиги анча вақтдан бери маълум. Британиянинг The Telegraph нашри мамлакатнинг сланец гази ишлаб чиқариш орқали Европа бозорида янги инқилобга олиб келиши мумкинлигини таъкидлади. Бироқ бу режалар амалда фақат уруш тугагандан кейингина амалга ошиши мумкин.
БМТнинг янги ҳисоботига кўра, глобал миқёсда туғилиш даражалари кескин пасаймоқда. Бунга асосий сабаблар сифатида ота-она бўлиш харажатларининг ортиши ва муносиб турмуш ўртоқ топишдаги муаммолар кўрсатилмоқда.
АҚШ президенти Доналд Трамп буйруғига биноан, Калифорниядаги ҳарбий базага қарашли 700 нафар денгиз пиёда аскарлари Лос Анжелесдаги намойишларга қарши ҳаракатларда миллий гвардия сафига қўшилди. Бу қарор губернатор ва шаҳар ҳокимияти розилигисиз қабул қилинди.