АҚШ воситачиларга Исроилга Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича янги таклифга рози бўлиши учун босим ўтказишини айтди, деб хабар бермоқда Al Arabiya ўз манбаларига таяниб.
АҚШ, Миср ва Қатар иштирокидаги музокаралар давом этмоқда, воситачилар шу ой охиригача келишувга эришишга умид қилмоқда.
Воситачилар томонидан ишлаб чиқилаётган лойиҳага кўра, ўт очишни тўхтатиш келишуви икки босқичли маҳбуслар алмашинувини, гуманитар ёрдамни қайта тиклашни ва назорат пунктларини очишни ўз ичига олади. Ғазода ХАМАС етакчилигини сақлаб қолиш масаласи кейинги босқичга қолдирилди.
АҚШ, Қатар ва Миср воситачилигида тузилган сулҳ битимининг биринчи босқичи 19-январ куни кучга кирди.Шундан сўнг Исроил 1800 нафар фаластинлик гаровга олинган ва маҳбусни, ҲАМАС эса эвазига 25 нафар исроилликни озод қилди. Ўт очишни тўхтатиш 18-мартгача давом этди, яҳудий давлати босиб олинган Фаластин анклавида ҳарбий амалиётларни қайта бошлади.
Хабар қилинишича, Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху чоршанба куни Марказий разведка бошқармасининг янги директори Жон Ратклифф билан учрашган. Томонлар гаровдаги қолганларни озод қилиш мақсадида янги музокараларга тайёргарликни муҳокама қилди.
Саудия Арабистони чемпионатида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келаётган “Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду футболдан ташқари маиший муаммоларга эътибор қаратишига тўғри келмоқда.
Эрон қуролли кучлари Армия куни муносабати билан парад ўтказиб, миллий камуфляждаги Россиянинг С-300 зенит-ракета комплекслари ҳамда ўзи ишлаб чиқарган замонавий ракета тизимларини намойиш этди.
Демократик партия, “Беш юлдуз ҳаракати” ва “Яшиллар ва чап қанот альянси” каби мухолифат партиялари 1967 йил чегаралари асосида Фаластинни расман тан олишни, Исроилни қоралашни, зудлик билан ўт очишни тўхтатишни ва Тель-Авивга қурол етказиб беришга эмбарго жорий этишни талаб қилмоқда.
Малдив президенти Муҳаммад Муиззу иммиграция қонунига Исроил паспортига эга бўлган шахсларнинг мамлакатга киришини тақиқловчи тузатишни ратификация қилди. Бу Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларига норозилик сифатида қилинган.
18 март куни Исроил Ғазога ҳужумларини қайта бошлади. Ўшандан бери 500 минг фаластинлик ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Бу ҳақда БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси маълум қилди, деб ёзади Anadolu.
Қурол юқори частотали радио тўлқинлар орқали дронларнинг ичидаги муҳим электрон қисмларни ишдан чиқаради ёки шикастлайди, бу эса уларнинг қулашига ёки носоз ишлашига олиб келади.
Москва худди Киев каби тўлиқ сулҳни қабул қилиши керак , деди Финляндия президенти Александр Стубб . Бу ҳақда у Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзган.
АҚШ президенти Доналд Трамп Россия байроғи остида сузувчи ёки бошқа йўл билан Россия Федерацияси билан боғлиқ бўлган кемаларни АҚШ портларига қабул қилиш тақиқини яна бир йилга узайтирди.