Туркиянинг Коня шаҳрида истиқомат қилувчи 67 ёшли Раҳми Карадемир инсульт оқибатида тиббий муолажадан кейин, кутилмаганда кўп йиллар мобайнида ишлатмаган дан тилида сўзлаша бошлади. Бу воқеа ҳақида Anadolu ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Етти фарзанднинг отаси бўлмиш Карадемир 20 йил Данияда яшаган, сўнгра Туркияга қайтиб, тахминан 10 йил олдин Коняга ўрнашган. Ўтган ҳафта у тиззасидан жарроҳлик амалиётини ўтказди. Амалиётдан икки кун ўтгач, унинг ўнг қўли ва оёғи тўсатдан ҳолсизланди, нутқида ҳам бузилишлар юзага келди. Шошилинч ташхис қўйилганда, унинг миясининг чап қисмидаги йирик артериялардан бири тромб билан тиқилиб қолгани аниқланди. Шифокорлар зудлик билан ангиография ўтказиб, тромбни олиб ташлашди. Муолажадан сўнг асосий неврологик белгилар тез орада барҳам топди. Бироқ, Карадемир узоқ вақтдан бери фойдаланмаган дан тилида гапира бошлади. Бу ҳол унинг хотини ва қариндошлари учун мутлақо кутилмаган воқеа бўлди. Турк тилида сўзлаша олмагани учун Карадемир кучли руҳий босимни бошдан кечирди.
Тромбектомияни амалга оширган Селчук университети клиникаси неврология кафедраси мудири, профессор Гекхан Ўздемир агентликка хабар беришича, операциядан сўнг шифокорлар ғалати ҳодисага дуч келишган: "Беморнинг энди турк тилида гапира олмаслиги, лекин дан тилида эркин сўзлашини аниқладик. Тиббий адабиётларда бир неча тилни биладиган одамларда инсульт оқибатида бир тилни йўқотиб, бошқа тилнинг кутилмаганда фаоллашиши каби камдан-кам учрайдиган ҳолатлар тасвирланган. Инсультдан кейин ҳеч бўлмаганда битта тилда гапира олиш кейинги тиклаш жараёни учун муҳим устунликдир." У яна қўшимча қилишича, келажакда турк тилида сўзлаш қобилияти тикланиши кутилмоқда ва бу тегишли даволаш усуллари ёрдамида эришиш мумкин бўлган натижа ҳисобланади.
Беморнинг қизи Мерал Карадемир отасининг кўп йиллардан бери данияча гапирмаганини айтди: "У данияча гапира бошлаганида, ҳайратда қолдик. Яхшиямки, сингилларим бу тилни билишади ва у билан суҳбатлаша олишади. У туркчани тушунади, лекин гапира олмайди. Она тилини йўқотиб қўйганини ўйлаб, жуда хафа бўляпти."
Раҳми Карадемирнинг ўзи шундай деди: "Туркчани тушунаман, аммо гапира олмайман. Сўзларни эслаб қолишга уринаман, хотирамни зўриқтираман. Умид қиламанки, бу ҳолат тезда ўтиб кетади. Дания тили миямда бор, турк тили эса хотирамга умуман келмаяпти."
Испания, Португалия, Франсия ва Белгияда электр энергиясида катта узилишлар юз берди, бу эса аҳолини электр энергияси, интернет ва мобил алоқасиз қолдирди.
Жорий йилда ўқув йилининг расмий якуни якшанба кунига тўғри келгани боис 11-синф битирувчилари учун тантанали тадбирлар мактаб маъмурияти қарорига кўра 23 ёки 24 май кунлари бўлиб ўтади
У мендан шаҳарда жойлашган турли ташкилотларни суратга олишни сўради, 9 май куни теракт содир этиш учун турли моддалар сотиб олишим бўйича топшириқлар берди," - деди сўроқ пайтида қўлга олинган аёл.
Аввалроқ, Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 30 апрель тонгда аёл ўзини поезд остига ташлагани акс этган видео тарқалгани ҳақида хабар берган эдик.
У ерда бўйи 60 дан 170 сантиметргача бўлган гиёҳвандлик ўсимлиги иссиқхона услубида, тувакда, махсус ёруғлик ва ҳаво алмашинуви воситалари ёрдамида етиштирилаётгани аниқланган.
Бу ҳақда Покистоннинг БМТдаги доимий вакили Асим Ифтихор Аҳмад жаҳон ташкилотининг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
Қўшма Штатлар ҳали Россия ва Украина ўртасидаги воситачи ролидан воз кечаётгани йўқ, аммо можароларни ҳал қилиш жараёнида олдинга силжиш бўлмаса, вазият ўзгаради, деди Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Темми Брюс.
"Президент Трамп ҳукуматимизнинг энг юқори даражаларида қанча вақт сарфлашга арзигуликлигини ҳал қилиши керак бўлган бир лаҳза келади. Бу Украинадаги уруш аҳамияциз эмас. Лекин мен Хитой билан содир бўлаётган воқеалар узоқ муддатли истиқболда дунё келажаги учун муҳимроқ, деб айтардим", деди Давлат котиби Марко Рубио Fox News телеканалига.
АҚШ президенти Доналд Трамп маълумотлар сизиб чиқиши билан боғлиқ жанжалга аралашган Пентагон раҳбари Пит Хегсетни истеъфога чиқармасликка қарор қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Полша мисолида Россия ва Украина чегарасида девор қуриши керак , деб ёзади шарҳловчи Марк Тиссен The Washington Post газетасидаги мақоласида.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) АҚШ маблағларининг қисқариши туфайли келгуси икки йил ичида ходимларининг иш ҳақининг 25 фоизини тўлаш учун маблағ етишмаяпти.