Болгария Ғазо секторида ҳалок бўлган фуқароси Марин Мариновнинг оиласига адолатли товон пули тўланишини қатъий талаб қилади. Бу ҳақда Болгария Ташқи ишлар вазири Георг Георгиев баёнот берди.
Дипломатия идораси раҳбари Софияда Исроилдан БМТ ходими Мариновнинг 19 март куни артиллерия ҳужуми натижасида ҳалок бўлгани тўғрисидаги расмий маълумот олинганини тасдиқлади.
Георгиев Исроил томони Болгариядан узр сўраганини таъкидлади. "Бироқ биз капитан Мариновнинг оиласига адолатли товон тўланишини ҳам талаб қиламиз. Бундай ҳодисалар қайта юз бермаслигини қатъиян талаб этамиз," - деди вазир.
Болгария ТИВ раҳбари гуманитар ходимлар ҳимоясини таъминлаш муҳимлигини таъкидлаб, халқаро ҳамжамият халқаро ҳуқуқ меъёрларига мувофиқ уларнинг хавфсизлиги ва ўз вазифаларини эркин бажаришини кафолатлаши лозимлигини қайд этди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига Россия Федерацияси ҳудудида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги хабарлар кўпайиб бораётгани муносабати билан Россия элчиси чақирилди.
"Биз украиналиклар билан очиқ ва қийин мунозараларда 22 та ўта аниқ шартларни таклиф қилдик ва биз жуда кучли позицияда эканлигимизга ишонамиз", деди Келлог.
Россия президенти Владимир Путин ёз охири - куз бошида Хитойга ташриф буюради. Россия раҳбари Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг юбилейига бағишланган тадбирларда қатнашади.
"Биз Канада билан нима бўлишидан қатъий назар дўст бўламиз. Канаданинг мен учун алоҳида ўрни бор. "Канаданинг мудофаа харажатларини ошириш қарорини олқишлайман", - дея хулоса қилди АҚШ президенти.