АҚШ Иммиграция ва божхона назорати (ICE) Нью-Йорк шаҳрининг янги мэри Зоҳран Мамданининг инаугурациясидан кейин ноқонуний иммиграцияга қарши курашни давом эттиради.
Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Керолин Левитт АҚШ президенти Дональд Трамп ва сайланган мэр ўртасидаги учрашувни шарҳлар экан.
"Албатта, биз ноқонуний муҳожирларни оммавий депортация қилишни давом эттирамиз. ICE Нью-Йорк шаҳридаги фаолиятини давом эттиради. Бу ҳақда бугун Овал кабинетда муҳокама қилинди. Президент Трамп ҳеч қачон ўз тамойилларидан воз кечмайди, лекин у бу мамлакатни яна буюк қилиш истагида бўлган одамлар билан ишлашга доим тайёр", - деди у Fox News телеканалига берган интервьюсида.
Нью-Йорк мэри лавозимига номзод, демократ Зоҳран Мамдани аввалроқ шаҳар полицияси ICE билан ҳамкорлик қилмаслигини айтган эди. У, шунингдек, унинг даврида Нью-Йорк "иммигрантлар томонидан қурилган, муҳожирлар томонидан бошқариладиган ва энди иммигрантлар томонидан бошқариладиган муҳожирлар шаҳри бўлиб қолишини" ваъда қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Украина Франция ва Греция билан ҳаво ҳужумидан мудофаа ва энергетика секторини мустаҳкамлаш бўйича келишувларни тайёрламоқда, деб ёзади "Европейская правда."
Таҳлилларга кўра, Россияда ёшларнинг йирик шаҳарларга оммавий кўчиши, инфратузилманинг етарли ривожланмагани ва аҳолининг кескин қариши сабабли юзлаб кичик шаҳарлар яқин йилларда умуман харитадан йўқолиб кетиши мумкин.
2023-йил октябридан бери Исроилнинг Ғазо секторига ўтказган ҳужумларида 70 125 киши ҳалок, 171 015 киши яраланган. Сўңгги 24 соат ичида ўт очишни тўхтатиш келишувидан кейин янги ҳужумларда 366 киши ҳалок бўлди.
Der Spiegel ёзишича, Европа раҳбарлари Украина президенти Владимир Зеленскийни Вашингтоннинг эҳтимолий хатти-ҳаракатларига нисбатан эҳтиёткор бўлишга чақирган.
Швейцариянинг Женева шаҳрида Атроф-муҳитга таъсирни трансчегаравий контекстда баҳолаш тўғрисидаги Конвенция (Эспо конвенцияси) ва Стратегик экологик баҳолаш (СЭБ) протоколи доирасида Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш (АМТБ) ва СЭБ бўйича Ишчи гуруҳнинг 13-йиғилиши (1–3 декабр) бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик экспертизаси маркази директори Ғайрат Маҳамедов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди.
Ўзбекистоннинг Актау шаҳридаги Бош консуллиги қўшни Қозоғистон Республикасида давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш ҳолатлари ортиб бораётгани ҳақида огоҳлантирди.
Грузия полицияси намойишчиларга қарши “камит” номи билан танилган бромбензилцианид кимёвий моддасини қўллаган. BBC ушбу хулосага намойишчиларнинг кўрсатмалари, кимёвий қуроллар бўйича экспертларнинг фикрлари, Грузия ИИВ махсус бўлинмасидаги манбалари ва шифокорларнинг маълумотларини ўрганганидан сўнг келди.
Эроннинг Tasnim ахборот агентлиги хабарига кўра, Керхе тўғонида сув сатҳининг кескин пасайиши оқибатида тўғон орқали электр энергияси ишлаб чиқариш тўхтаган.