Нукусда “II Markaziy Osiyo Chang” халқаро конференцияси ўтмоқда

Нукусда “II Markaziy Osiyo Chang” халқаро конференцияси ўтмоқда

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида Орол денгизининг қуриган ҳудудида атроф-муҳитни асраш муаммосига бағишланган “II Markaziy Osiyo Chang” халқаро конференцияси бўлиб ўтмоқда.

Анжуманда мамлакатимиз ҳамда 80 га яқин давлатдан вакиллар иштирок этмоқда.

Конференциянинг асосий мақсади жаҳон илм-фани жамоатчилигининг Орол денгизи бўйидаги муаммоларга ечим топишга эътиборини жалб қилишдир.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари Р.Сапарбаев ва бошқалар Оролбўйи ҳудудида экологик муаммолар, шу жумладан, сув, тупроқ, ҳаводаги чанг, экотизим ва инсон саломатлигига оид муаммоларга бирга ечим топиш, бу йўналишда хорижий ташкилотлар ва олимлар билан ҳамкорлик борасидаги ишлар ҳақида сўз юритди.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан Орол муаммоларини камайтириш, аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жанубий Оролбўйи ҳудуди антропоген ландшафтидаги қуш экологияси тўлиқ ўрганилмаганлиги, шу сабабли Жанубий Оролбўйи антропоген ландшафтлари орнитофаунасига иқлим факторларининг таъсирини ҳар томонлама ўрганиш зарур эканлиги қайд этилди.

Тадбир иштирокчилари Қорақалпоқ давлат университетига талабаларни қамраб олиш, бу ерда талабалар ва магистрантларнинг ўқиб билим олишлари учун яратилган шароитлар, профессор-ўқитувчилар, талабалар томонидан олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари билан танишди.

“II Markaziy Osiyo Chang” халқаро конференцияси 22 апрелгача давом этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!