Россия нефть маҳсулотларисиз Европа бозори тақчиллик ва ёқилғи нархи ошишини бошдан кечиради. Бу ҳақда Россия бош вазири ўринбосари Александр Новак маълум қилди.
“5 февралдан бизнинг нефть маҳсулотларимизни Европага етказиб бериш учун чекловлар жорий этилганди. Шунингдек, уларнинг юқори нарх чегарасини белгилаш қарори қабул қилинганди. Ва орадан икки кун ўтиб ҳамкасбларимиз илгари қабул қилинган қарорлардан воз кечиб, ўз регламентларига ўзгартириш киритишди. <...> Аслида бизнинг нефть маҳсулотларимизсиз катта тақчиллик ва нарх ўсиши бўлади”, - деди Новак. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Куни кеча Европа комиссияси Россия нефть маҳсулотларининг чегараланган юқори нархи тўғрисидаги қарорга изоҳ чоп қилди. Ҳужжатга кўра, эмбарго агар нефть маҳсулотлари учинчи мамлакатларда ишлаб чиқарилган бўлса, амал қилмайди. Бундан ташқари, Россия хомашёсини бошқа бирортаники билан аралаштирганда, уни чекловсиз сотиш мумкин. Шу тариқа, Европа амалда ўзи қўллаган санкцияларини четлаб ўтмоқда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.