Нос чекадиганлар ўқисин: хавфли касаллик яқинингизда

A A A
Нос чекадиганлар ўқисин: хавфли касаллик яқинингизда

Онкологларнинг берган маълумотларига кўра, тил, лаб ва бошқа оғиз бўшлиғи органлари ҳамда ҳалқумнинг рак билан касалланиш ҳолларининг 80 фоизи (!) нос чекишнинг оқибати экан.

Хўш, нос нима сабабдан саратонга олиб келади?

Нос таркибини ташкил этган маҳсулотлар - тамаки, доғланмаган ёғ, сўндирилмаган оҳак — ҳар бири алоҳида канцероген (рак касалини чақирувчи) моддалар ҳисобланади. Киши кунига ўртача 7-10 марта нос чекса, бу кўрсаткич бир кунда 30 грамм, бир ойда 1 килограмм, 1 йилда 10-12 килограмм ва 30 йилда 300-350 килограммни ташкил қилар экан. Носни узлуксиз истеъмол қилиш тил остида, тилда ва оғиз тубида шиллиқ қобиқларида метаплазияга олиб келади. Бу жараён тил остида оқимтир доғлар пайдо бўлиши билан намоён бўлади. Бу тиббиётда лейкоплакия, деб аталиб, дори-дармонга деярли таъсирсиз бўлиб, йиллар мобайнида ривожланиб боради ва рак олди касаллиги ҳисобланади. У оператив давони талаб этади, вақтида даволанмаса саратонга олиб келади.

Носвой таркибида ҳайвонларнинг гўнги мавжуд бўлгани учун уни истеъмол қилган одам турли ошқозон инфекцияларини ва паразит ҳайвон касалликларини, шу жумладан вирусли гепатит касаллигини юқтириб олиши мумкин.

Боғбонлардан сўрасангиз, ўсимликларнинг тагига ўғит сифатида товуқ гўнги солинганда нима бўлишини айтиб беришади: товуқ гўнги жуда кучли бўлади, у ўсимликларни «куйдириб юборади». Шифокорлар бу фикрни тасдиқлайдилар. Носкашнинг организмида ҳам худди шундай кимёвий реакция юз беради, носнинг таъсиридан биринчи навбатда оғиз бўшлиғининг шиллиқ пардаси ва ошқозон-ичак йўллари жароҳатланади. Узоқ вақт нос чекиш ошқозон яраси ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин.

Носнинг таркибидаги асосий таъсир қилувчи модда тамаки бўлгани учун носкашларда никотинга ўрганиб қолиш вужудга келади. Нос жуда кўп чекиладиган қирғизистонлик мутахассисларнинг айтишларича, тамакини бундай чекиш сигарет чекишдан ҳам баттар зарарлидир, чунки инсон нос чекканда, айниқса, оҳакнинг оғиз бўшлиғи шиллиқ пардасига янада кўпроқ таъсир кўрсатиши оқибатида жуда катта дозада никотин қабул қилади. Носвой кучли наркотик боғлиқликни келтириб чиқаради.

Қозоғистонлик наркологлар эса носвойнинг баъзи порцияларига тамакидан ташқари бошқа наркотик моддалар ҳам қўшилиши мумкинлигини айтадилар. Натижада носкашларда нафақат никотинга, балки бошқа кимёвий моддаларга ҳам кучли боғлиқлик шаклланиши мумкин.

Носвойни қўрқмасдан психотроп моддалар қаторига киритиш мумкин. Нос чекиш ўсмирларнинг руҳий ривожланишига салбий таъсир кўрсатади – зеҳн сусаяди, хотира ёмонлашади, бола бетайин, тутуриқсиз бўлиб ўсади. Носкашлар кўпинча хотиранинг ёмонлашуви, паришонхотирликдан шикоят қиладилар. Сурункали нос чекиш оқибатида ўсмирнинг шахсияти ўзгариб, унинг руҳиятида бузилишлар содир бўлади.

Ёш болалар носвой чекишга жуда тез ўрганиб қоладилар. Носкашлик улар учун одатий ҳол бўлиб қолади. Ўсмир тез орада янги, кучлироқ таассуротларни – кучлироқ маст қиладиган нарсаларни истаб қолади. Носвойни ҳам сақич сотиб олгандай осонлик билан сотиб олиб юрган ўсмир тез орада наркотикларга ҳам ўтиб кетмайди, деб ҳеч ким кафолат бера олмайди.

Носкашларнинг аксарияти тишларининг тез ишдан чиқишидан шикоят қилишади.

 

Нима қилиш керак?

Носвой расман наркотик модда деб эътироф этилмаган, шунинг учун унга қарши курашишда ҳозирча фақат унинг нима эканини тушунтириш билангина чекланиб қолинмоқда.

Ота-оналар, педагоглар, шифокорлар ва умуман ҳар бир бефарқ бўлмаган кишилар бу ифлос модда инсоннинг калимаи шаҳодатини, ояту ҳадисларни айтадиган покиза оғзига солиниши нақадар хунук, ярамас иш эканини тушунтиришлари, жамиятимизда бундай ёт иллатларнинг йўқолиб кетишига ўз ҳиссаларини қўшишса, деган умиддамиз.

Энди ўйлаб кўринг, нос чекиш сизга керакми? Бундан нима ютасиз-у нималарни бой берасиз?..

Манба: postda.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Эрон Трампнинг Ҳўрмуз бўғозини очиш бўйича ултиматумига жавоб қайтарди

Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.

Эрон уламолари Хоманаийдан атом бомба ясашга рухсат беришни сўради

"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.

Эрон Ҳўрмуз бўғозининг «калитларини йўқотиб қўйди»

Бу ҳақда Ислом Республикасининг Зимбабведаги элчихонаси маълум қилди.

Европа Украинадан воз кечиб, Россия билан ҳамкорлик қилишга ҳаракат қилмоқда

Бу ҳақда Германиянинг Berliner Zeitung газетаси хабар берди

Эрон: "Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси тажовузкор АҚШнинг USS Abraham Lincoln авиаташувчи кемасига зарба берди"

Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси матбуот хизмати маълум қилди.

Эрон ҳаво мудофааси тизимлари Исроил учун кўринмас бўлиб қолди

Бу ҳақда Исроил мудофаа ва хавфсизлик форуми раиси Амир Авиви маълум қилди.

Трампнинг босими остида қолган Саудия Арабистони шаҳзодаси Путин билан суҳбатлашди

Бу ҳақда Россия ОАВлари Кремль матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

Ҳормуз бўғозида Америка қирувчи самолёти уриб туширилди

Бу ҳақда ISNA агентлиги Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига таяниб хабар берди.

Буюк Британияда 14 миллион долларлик лотерея ютиб олган шахс ютуқларини қўлга кирита олмади

Бу ҳақда ўйинни ўтказган миллий лотерея оператори Allwyn хабар берди.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Эрон мусулмон давлатларига чақириқ билан чиқди

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилади?

Европа чемпионлар лигасининг чорак финал босқичи доирасида бўлиб ўтадиган ўйин Zo'r TV телеканали орқали жонли трансляция қилинади.

Эрон АҚШнинг USS Tripoli ҳужум кемасига ҳужум қилдими?

Бу ҳақда АҚШ Марказий қўмондонлигининг ижтимоий тармоқ саҳифаси эълон қилинган баёнотида айтилган.

Мужтабо Хоминаий ҳушсиз ҳолатда ва Эронни бошқара олмайди

Нашрнинг ёзишича, бу АҚШ ва Исроил ҳарбий операцияси бошлангандан бери Хоминаийнинг қаерда эканлиги ҳақидаги биринчи очиқланган маълумотдир.

Эрон ракеталарининг Исроилга зарба бериш самарадорлиги кескин ошди

JP Morgan ва Урушни ўрганиш институти (ISW) маълумотларига кўра, бу 3 фоиздан 27 фоизгача кўтарилган.

Йенс Столтенбергни "сотқинликда" айблашди

Китоб тахминан ярим йил аввал нашр этилган бўлса-да, Ойдсалунинг танқидий чиқиши айнан ҳозир пайдо бўлгани эътиборни тортди.

Рубио АҚШ ва Эрон музокараларидан кутилаётган натижалар ҳақида гапирди

Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

АҚШ ўз фуқароларини уйда қолишга чақирди

Манамадаги АҚШ элчихонаси Байҳрайндаги барча америкаликларга Яқин Шарқдаги кескин вазият сабаб уйдан чиқмасликни тавсия қилди.

Трамп: соат 20:00 — ҳал қилувчи нуқта бўлиши мумкин

Агар музокаралар силжимаса, соат 20:00 га келиб ҳужум бошланиши мумкин ва у аввал кўрилмаган даражада қаттиқ бўлади, деб хабар қилди Fox News журналисти Дональд Трамп сўзларига таяниб.

АҚШ–Эрон музокараларидаги асосий муаммо — ишончсизлик

Сиёсатшунос Алмас Ҳайдар Нақвийнинг таъкидлашича, АҚШ ва Эрон ўртасидаги асосий тўсиқ — ўзаро ишончсизлик бўлиб, бу можарони ҳал қилишга жиддий халақит бермоқда.

Буюк Британия Трампнинг Эрон бўйича таҳдидларидан хавотирда

Британиялик сиёсатчи Жим Фергюсон АҚШ президенти Дональд Трампнинг Эрон цивилизациясини йўқ қилиш ҳақидаги баёнотини кескин танқид қилди.

Оҳангаронда болага куч ишлатган тарбиячи ишдан бўшатилди

Тармоқда Оҳангарон шаҳридаги мактабгача таълим ташкилоти ходимининг тарбияланувчилардан бирига жисмоний куч ишлатгани тасвири тарқалди.

Теҳрон Трамп таҳдидидан сўнг Вашингтон билан тўғридан-тўғри алоқаларни тўхтатди

The Wall Street Journal хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Дональд Трампнинг “Эрондаги бутун цивилизацияни йўқ қилиш” ҳақидаги баёнотидан кейин Вашингтон билан тўғридан-тўғри мулоқотларни тўхтатган.

Исроилда 7 мингдан ортиқ киши жароҳатланди

Эрон зарбалари натижасида Исроилда 7 142 нафар киши жароҳат олгани маълум қилинди.

АҚШ ва Исроил Эронда мақсадларига эриша олмади

The Responsible Statecraft нашрига кўра, АҚШ ва Исроил Эронга қарши бошланган ҳарбий кампанияда кутилган натижаларга эриша олмаган.

Мария Захарова Японияни Украина можаросига аралашишда айблади

Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова Японияни Украинадаги можарога тобора кўпроқ аралашаётганликда айблади.

Дональд Трамп: сешанба Эрон билан битим учун сўнгги муддат бўлиши мумкин

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан келишувга эришиш учун сешанба куни сўнгги муддат бўлиши мумкинлигини билдирди.

Испания аҳолиси Трампни тинчлик учун Путиндан кўра каттароқ хавф деб билишади — El Pais

Нашр томонидан ўтказилган сўровномага кўра, испанлар тинчликка асосий хавф сифатида АҚШ президенти Доналд Трампни (81%) кўришади.

The Wall Street Journal: Украина урушда янги стратегия излаяпти

Украинада уруш деярли тўрт йилга яқинлашар экан, Россиянинг секин, лекин доимий босими Киев позицияларини музокараларда заифлаштирмоқда.

АҚШ Эронда ўз “заифлигини” кўрсатди

Беларусь президенти Александр Лукашенко АҚШнинг Эрондаги ҳаракатлари унинг “заифлигини” намоён этганини билдирди.

Шимолий Корея Эрондан узоқлашишни бошлади — разведка

Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.

Саида Мирзиёева АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили билан учрашди

“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.

35 кг.дан ортиқ наркотик моддалар контрабандасига чек қўйилди

Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Андижонда ҳоким ўринбосари пора билан ушлангани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга кўра, Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари И.Исманов 50 минг доллар пора олаётганда қўлга олинган.

Эрон ҳукумати икки намойишчини қатл қилди

Диний суд талқинига кўра, улар оммавий қотилликларни режалаштирган.

Жиззахда аянчли ЙТҲ: 5 киши ҳалок бўлди

ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.