Франция ва Италия матбуоти Ниццадаги черковга ҳужум қилган йигитнинг бир ойча аввал Тунисдан келгани ҳақида ёзмоқда.
Йигит 20 сентябрь куни у Лампедуза оролига етиб келган, 9 октябрда эса Италиянинг Бари шаҳридаги муҳожирларни вақтинчалик сақлаш марказига жўнатилган. Ҳужум бўлган куни у Италиядан Францияга Қизил Хоч томонидан берилган ҳужжатлар билан поездда келган.
Франция прокуратурасининг аксилтеррор бўлими раҳбари Жан-Франсуа Рикарднинг сўзларига кўра, видеокамералар тунисликнинг Ницца темир йўл станциясида қандай қилиб кийим алмаштирганини ёзиб олган. Шундан сўнг у собор томон пиёда кетган.
Ҳибсга олиш пайтида босқинчининг ёнидан 17 сантиметрли пичоқ, иккита телефон ва Қуръон Карим китоби топилган. У ўқотар қуролдан жароҳат олган ва касалхонага қўриқ остида юборилган.
Ҳозирда Тунис ҳукумати Ниццадаги терактга илгари номаълум гуруҳнинг алоқаларини текширмоқда. РИА Новости агентлигининг биринчи инстанция суди матбуот хизмати раҳбари Муҳсин ад-Далига таяниб ёзишича, "Прокуратура Ниццадаги террористик операция учун жавобгарликни ўз зиммасига олган "Тунис жанубидаги Ал-Маҳди "номли ташкилот борлиги ҳақидаги маълумотларнинг ишончлилиги бўйича текширув бошлашга қарор қилди".
Ад-Далининг сўзларига кўра, тергов ижтимоий тармоқларда Франциянинг Ниццадаги терактни кўрсатилган гуруҳ томонидан уюштирилганлиги ҳақида эълон қилинганидан кейин бошланган.
Нотр-Дам черковига ҳужум қилган йигитнинг исми Иброҳим ал-Ауисауи. Ницца шаҳар ҳокими йигит қўлга олинган пайтда ва ундан олдин бир неча марта “Аллоҳу Акбар” деб бақиргани ҳақида "Твиттер"да ёзган эди.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жумладан, икки нафар ходим иш жараёнида эҳтиётсизлик қилиб, металл нарвонни «Анзур» фидерининг ҳаво электр узатиш тармоғига теккизган. Оқибатда уларни ток урган.
Ёсир Абу-Шабоб раҳбарлигидаги гуруҳ ҲАМАСдан мустақил анклавни шакллантирмоқда. Исроил уни қўллаб-қувватламоқда, аҳоли эса хавфсизлик излаб шу ҳудудга кўчмоқда.
"Ўзэнергоинспекция" Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан энергетика объектларида олиб борилаётган таъмирлаш ишларида инсон ҳаёти учун хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолатлар ўрганилмоқда.
Сешанба куни Австриядаги ўрта мактабга уюштирилган ҳужум оқибатида 10 киши, жумладан ҳужумни уюштирган одамнинг ўзи ҳам ҳалок бўлди, яна 11 киши жароҳат олди.
АҚШда миллий гвардия қўшинлари энди Техас штатига ҳам киритилди. Бу қарор Лос-Анжелесда бошланган ва бутун мамлакатга ёйилаётган норозилик намойишлари туфайли қабул қилинди.
24–25 июн кунлари Нидерландиянинг Ҳаага шаҳрида ўтадиган НАТО саммити учун тайёрланган лойиҳа коммюникесида Украина ҳақидаги энг муҳими — аъзолик ва катта миқдордаги ёрдам масалалари умуман тилга олинмаган.
24–25 июн кунлари Нидерландиянинг Ҳаага шаҳрида ўтадиган НАТО саммити учун тайёрланган лойиҳа коммюникесида Украина ҳақидаги энг муҳими — аъзолик ва катта миқдордаги ёрдам масалалари умуман тилга олинмаган.
АҚШ иммиграция назорати хизматининг маълум қилишича, Италия фуқароси бўлган Хаби Лейм апрель ойидан бери мамлакат ҳудудида визада белгиланган муддатдан ортиқ қолган.
Блоггер 30 апрель куни АҚШга кирган ва унинг визаси муддатидан ошиб кетган. 25 ёшли Италия фуқароси 6 июнь куни қўлга олинган, бироқ ўша куниёқ қўйиб юборилган: у ўз ихтиёри билан мамлакатни тарк этишга рухсат олган. Лейм ижтимоий тармоқларда воқеага изоҳ бермади.
Ғазонинг Tal ал-Султон ҳудудида гуманитар ёрдамга келган фаластинликларга қарата ўқ узилди. Бу сафар Исроил ҳарбийлари эмас, балки номаълум қуролланган маҳаллий шахслар ҳам отишмада қатнашгани гувоҳлар томонидан тасдиқланди.
Украинада катта газ захиралари борлиги анча вақтдан бери маълум. Британиянинг The Telegraph нашри мамлакатнинг сланец гази ишлаб чиқариш орқали Европа бозорида янги инқилобга олиб келиши мумкинлигини таъкидлади. Бироқ бу режалар амалда фақат уруш тугагандан кейингина амалга ошиши мумкин.
БМТнинг янги ҳисоботига кўра, глобал миқёсда туғилиш даражалари кескин пасаймоқда. Бунга асосий сабаблар сифатида ота-она бўлиш харажатларининг ортиши ва муносиб турмуш ўртоқ топишдаги муаммолар кўрсатилмоқда.
АҚШ президенти Доналд Трамп буйруғига биноан, Калифорниядаги ҳарбий базага қарашли 700 нафар денгиз пиёда аскарлари Лос Анжелесдаги намойишларга қарши ҳаракатларда миллий гвардия сафига қўшилди. Бу қарор губернатор ва шаҳар ҳокимияти розилигисиз қабул қилинди.