Нигер давлатининг собиқ Президенти Муҳаммаду Иссуфу юз берган давлат тўнтариши туфайли ушбу мамлакатга нисбатан ҳарбий аралашув хато, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда “РИА Новости” ёзган.
Нигер ҳарбийлари июль ойи охирида миллий телевидение орқали эфирга чиқиб, Президент Муҳаммад Базум ҳукуматдан ағдарилгани ва Ватанни муҳофаза этиш миллий кенгаши (CNSP) тузилганини эълон қилди. Шунда аксарият Ғарб мамлакатлари етакчилари ва Ғарбий Африка давлатлари иқтисодий ҳамжамияти (ЭКОВАС) минтақавий ташкилоти тўнтаришни қоралади. Август бошида Нигерия пойтахти Абужа шаҳрида ўтган ЭКОВАС мамлакатлари Қуролли кучлари Бош штаб бошлиқларининг фавқулодда учрашувида, лозим бўлса, Нигерга ҳарбий интервенция уюштирилиши мумкинлиги бўйича режа ишлаб чиқилган.
– Ташқи ҳарбий аралашув, мазкур аралашувнинг чексиз инсоний ва моддий оқибатлари узоқ муддатли беқарорликка олиб келади, – деб ёзган собиқ давлат етакчиси итимоий тармоқ орқали. – Айни йўлни танлаш нафақат адашиш, балки хато бўларди. Ишончим комилки, ЭКОВАС мамлакатлари раҳбарлари улкан ақлий салоҳиятидан, донишмандлигидан фойдаланиб, бундай хатонинг олдини олишади.
Унинг фикрича, фақат музокара йўли билан қабул қилинган қароргина “барқарор демократик тартибга тезроқ қайтиш” йўлини очади.
Иссуфу Нигерни 2011 йилдан бошлаб икки муддат бошқарган. 2021 йил у оммага лавозимини топшириш ниятида эканини эълон қилди. Президент сайлови натижасига кўра, давлат раҳбарлигини Базум эгаллади.
Нигер – Франциянинг собиқ мустамлакаси. Мамлакат уран захирасига бой, Франция эса бу хом ашёга муҳтож.
Француз ОАВ таҳлили мамлакатда ишлаб чиқариладиган электр энергияси учун зарур ураннинг 15-17 фоизи айнан шу Африка давлати ҳиссасига тўғри келишидан дарак беради. Айни пайт Нигерда 1 500, Чадда эса 1000 нафар француз ҳарбий хизматчиси жойлаштирилган.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Сиёсатчи таъкидлашича, агар бу ракеталар Россияга ҳужум қилиш учун ишлатилса, Москва буни Германиянинг уруш ҳаракатларида бевосита иштироки деб баҳолайди
Ўзбекистонлик аралаш яккакураш устаси Саидёқуб Қаҳрамонов таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, икки карра Олимпия ўйинлари ғолиби Улуғбек Рашитов ҳақида фикр билдирди.
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади