Назоратчининг тартиб бузишга ҳақи йўқ...

Назоратчининг тартиб бузишга ҳақи йўқ...

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонига Тошкент вилоятида фаолият юритаётган “Умид фарм” МЧЖ (номлари ўзгартирилган) вакили мурожаат қилиб, жамият фаолиятида солиқ органи томонидан ўтказилган сайёр солиқ текширувидан норози эканлигини баён қилган.

Мурожаатни ўрганиш давомида хақиқатдан ҳам солиқ органи ходимлари томонидан текшириш ўтказиш тартиби қўпол равишда бузилиш ҳолатлари аниқланиб текширувни ўтказган мансабдор шахсга нисбатан нисбатан маъмурий хуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб, энг кам ойлик иш ҳақининг 40 баробари миқдорида (бугунги кунда ўн икки миллион сўм) маъмурий жарима қўлланилиши таъминланди.

Бизнес Вакил девони матбуот хизмати


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!