ЎзЖОКУ талабаси Маҳфуза Пўлатова “Навоий зиёси” газетасида чоп этилган “Эфир учун қилинаётган эҳсонлар” сарлавҳали мақоласи учун маҳалла раиси томонидан босимга учрагани ҳақида хабар бермоқда.
М.Пўлатованинг айтишича, у мақоласида ўзи яшаётган ҳудуд – Кармана тумани, “Боғишамол” маҳалласидаги онахонга эҳсон бериш жараёни ҳақида ёзади. Эҳсон тарқатувчилар ўз саховатини тасвирга олмоқчи бўлганида, онахоннинг нафсониятига теккан. Натижада, “Менга бунақа эҳсонларинг керак эмас, буларни олишга ўзимнинг ҳам қурбим етади” дея озиқ-овқат маҳсулотларини рад қилган. Мақолада бундан ташқари, ўша маҳаллада ҳақиқатан ҳам эҳтиёжманд оилалар бўла туриб, уларга ёрдам берилмагани айтилган. Бўлажак журналист дори-дармон воситаларининг асоссиз кўтарилиб кетиши, одамларнинг хўжакўрсинга қилаётган саховатини қоралаган.
“Боғишамол” маҳалласи раиси кеча, 3 сентябрь куни Мақсуд Пардаев ва котибаси билан уйимизга келиб, ота-онамга "Журналист қиз қани?" деб киноя қилишибди. Ўша вақт мен чиқиб қолдим. Раис "Мени танийсизми ўзи" деб сўради. “Йўқ, танимийман” дедим. Кейин "Қанақа мақола ёзганингизни биласизми, ўзингиз ўқиб чиқдингизми?" деди. "Мақоламни ёддан биламан, ҳамма ёзганларимга жавоб бераман” дедим. Ушбу баҳс устига кам таъминланган бир қўшнимиз келиб қолди: “Нима ёрдам қиляпсизлар маҳалла бўлиб" деди у ҳам. Кейин бақир-чақир кўтарилди. Кейин менга раис ва котибаси “Ундан кўра, ютуқларимизни ёзинг, мақтаб ёзинг” деди.
Шундан сўнг улар кетишди. Билсак, мен мақолада мисол келтирган онахоннинг уйига бориб, қизидан бизга маҳалла ҳар доим ёрдам беради мазмунида мажбурий тилхат ёздириб олибди. Қизиғи, мақолам эълон қилингач, онахоннинг уйига бориб ўқиб бердим. Онахон ҳам, қизи ҳам "Қизим, тўғри ёзибсиз, бу ерда ҳеч қандай туҳмат йўқ" дея, маҳалланинг бошқа кирдикорларини ҳам гапириб берганди. Ўзларининг шароити ҳақида ҳам йиғлаб гапирди онахон. Лекин маҳалла раисининг таҳдиди учун улар қўрққанидан, ўзлари хоҳламаган ҳолда тилхат ёзишди.
Ўша воқеадан бироз ўтиб яна бир маҳалладошимиз "Халқ сиздан норози" деб айтганида, раис "Сиз норозидирсиз, халқ мендан рози, мана, қўшнингиздан сўранг" деб ён қўшнимизни кўрсатибди. Дадам ўша пайт "Булардан нимани сўраймиз, сизнинг одамингиз-ку бу. Барибир сизни мақтайди, сайланишингизда ҳам тарғиботингиз билан шуғулланган" дебдилар. Раис кетишидан олдин дадамга "Бу сизнинг одамингиз деб хато айтдингиз, ҳали кўрасиз" дебди. Ўша куни кечқурун дадам ишга тунги навбатчилик учун кетган эдилар. Бугун эрталаб, 4 сентябрь куни 9:00 лар атрофида ишдан қайтаётганида, ўша ён қўшнимиз дадамга "Сени ҳали ўлдираман, қизинг маҳаллани ёмонлаб ёзиб чиқадиган бўлдими? Кеча нега мени раиснинг одами дединг” дея баҳслашиб кетган. Ўша вақт уйдан ўғли ҳам чиқиб, биргалашиб дадамни дўппослашган. Дадамга "Ҳали қизингни Тошкентда тинч қўймайман" деб дағдаға қилишибди. Ҳозир дадамнинг қўллари шилиниб, қонаган. Юзлари, қулоқларининг олди шилинган.
Ўйланиб қолдим. Эндигина бу соҳага кириб келяпман. Қизиқ, нега танқидни тўғри қабул қилмаймиз? Маҳалла раисининг менга уни эмас, буни ёз, дейиши ёки ўша онахондан тилхат олиши қанчалик тўғри? Маҳаллага масъул одам сифатида қўшнимиз ва дадамнинг ўртасида адоват юзага келишига сабабчи бўлганини қандай изоҳлаш мумкин?” дейди Маҳфуза Пўлатова.
Kun.uz “Боғишамол” маҳалласи раиси Мақсуд Пардаев билан телефон орқали боғланди.
Раис бу гаплар туҳмат эканлигини айтмоқда. Аммо ҳақиқатан ҳам М.Пўлатованинг уйига борганлигини тасдиқлади, лекин унга босим ўтказмаганлигини маълум қилди.
Маҳалланинг профилактика инспектори билан боғланганимизда, унга Маҳфузанинг отасини қўшниси урганлиги билан боғлиқ мурожаат бўлганини билдирди. Айни вақтда қўшнилар яраштириб қўйилган.
Маълум бўлишича, ёш журналистга таҳдид қилингани учун маҳалла раиси устидан прокуратурага мурожаат қилинган.
Дунёда 100дан ортиқ давлат борки, уларнинг ҳар бирига хос тарих, маданият ва миллийлик бор ва булар инсонни ўзига жалб қилади. Дунёда гўзал бир халқ борки, унинг маданияти бугун бутун дунё эътиборини тортмоқда. Сиз Қорақалпоғистон ҳақида билармидингиз?!
Агар сиз охирги 6 ойда банкдан ҳеч қандай кредит олмаган бўлсангиз ёки илк марта кредитга мурожаат қилаётган бўлсангиз, банк қарз юкини ҳисобламаслиги мумкин.
Сайёра тезроқ айланмоқда, 10 июль йилнинг энг қисқа куни бўлди, у стандарт 24 соатдан 1,36 миллисонияга камроқ давом этди. Бу ҳақда DW халқаро Ер айланиш хизмати ва АҚШ ҳарбий-денгиз обсерваториясига таяниб хабар бермоқда.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Fit Service халқаро автосервислар тармоғи таҳлилчилари шахсий автомобилга техник хизмат кўрсатиш ва таксида мунтазам юриш харажатларини солиштириш бўйича тадқиқот ўтказди.
Грециядаги қаттиқ иссиқлик фонида яна бир йирик ўрмон ёнғини келиб чиқди — бу сафар Коринф шаҳри яқинида, жанубий муниципалитетдаги тоғли ҳудудда. Ҳокимият маълумотларига кўра, ёнғин тез суратда тарқалган ва маҳаллий аҳоли ўз уйларини шошилинч тарк этишга мажбур бўлган.
Ғазо секторидаги очлик хавфи борасида “Save the Children”, “Chegarasiz шифокорлар” каби йирик ташкилотлар ҳам иштирок этган 100 дан ортиқ инсонпарварлик гуруҳи қўшма баёнот билан чиқди.
Украина пойтахти Киев ва мамлакатнинг бир қатор шаҳарларида "Миллий коррупцияга қарши кураш бюроси" (НАБУ) ҳамда "Махсуслаштирилган коррупцияга қарши прокуратура" (САП) ваколатларини чекловчи қонунга қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди.
Истанбул Россия ва Украина ўртасида 2022 йил 24 февралда бошланган урушни тугатиш мақсадидаги тўғридан-тўғри музокаралар майдони бўлиб қолмоқда. Томонлар учинчи раундни ўтказишга ўзаро розилик берган.
Жаҳон маркетплейсларида мазкур ўйинчоқ 22 доллардан 900 долларгача сотилмоқда. Миллий маркетплейсда эса мазкур ўйинчоқларни 45 минг сўмдан топиш мумкин.
Хабарга асосан, ёнғинни ўчириш учун 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 10:57 да воқеа жойига бориб, 11:17 да ўраб олинган ва ёнғин соат 11:50 да тўлиқ ўчирилган.
Россия чегарачилари сўннги пайтларда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларини радикал диний каналларга обуна бўлгани учун мамлакатга киритишдан бош тортмоқда. Бу ҳолат ТАСС агентлиги ўрганган 20 дан зиёд суд материалларида қайд этилган.
Эронда кузатилаётган ғайритабиий иссиқ об-ҳаво туфайли сув омборларидаги сув сатҳи сўнгги бир асрдаги энг паст даражага тушди. Бу эса мамлакат бўйлаб сув ва электр таъминотида жиддий узилишларга сабаб бўлмоқда.
Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Истанбулда бўлиб ўтаётган IDEF-2025 мудофаа кўргазмасида нутқ сўзлар экан, Ғазода рўй бераётган воқеаларга нисбатан жаҳон ҳамжамиятининг сукутини қаттиқ танқид қилди.
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Барак Обамани 2016 йилги президентлик сайловларида Россия уни қўллаб-қувватлагани ҳақида жамоатчилик фикрини атайлаб шакллантирганликда айблади.
Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, муҳосарадаги Ғазо секторида сўнгги 24 соат давомида очлик ва кам овқатланиш оқибатида 18 киши ҳалок бўлди.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, ўтган тун давомида Украина шаҳарлари ва аҳоли пунктларига 420 дан ортиқ дрон ва 20 тадан ортиқ ракета билан ҳужум қилинган. Ҳужумлар натижасида 2 киши ҳалок бўлган, 15 киши яраланган.
Суриянинг Эс-Сувейда вилоятида друзлар қўмондони Ҳикмат ал-Ҳижрига қарашли кучлар томонидан наслдан-насл яшаб келган уйларидан мажбуран чиқарилган бедуин араб оилаларининг бир қисми эвакуация қилинди.
Исроил армиясининг амалдаги ва собиқ ҳарбийлари The Wall Street Journal нашрига маълум қилишича, Исроил аскарлари Ғазо секторида гуманитар ёрдам тарқатиш пункти яқинида оқ байроқ кўтариб турган палестинлик фуқароларга нисбатан ўқ узганини тан олди.
16 июл куни Исроил ҳарбий самолётлари Сурия пойтахти Дамашқдаги муҳим объектларга — Мудофаа вазирлиги, Ҳарбий штаб ва Президент саройи атрофига зарба берди. Бу ҳужум оддий ҳаво зарбаси эмас эди — бу аниқ сиёсий стратегиянинг давомидир.
Болгарияда дипломатнинг машинасига ортилган 200 килограммдан зиёд гиёвандлик моддаси мусодара қилинди. Таъкидланишича, мамлакат тарихида бунчалик йирик наркотик партияси биринчи марта фош қилинди.
АҚШнинг Исроилдаги элчиси Майк Хакаби Исроил ҳукуматининг масиҳий ташкилотлар ва уларнинг хорижий ходимларига нисбатан ҳаракатларидан жиддий норозилик билдирди.
Санкциялар таркибига қурол етказиб беришни тўхтатиш, ҳарбий ҳамкорлини якунлаш, суд орқали жавобгарликни кучайтириш, шунингдек, Исроил компанияларга нисбатан иқтосодий чекловлар жорий этиш каби бандлар киради.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган, ўзини гўёки дефектолог-психолог деб атаган Д.Ж дудуқланган болаларни сўкиниш ва қўрқитиш усулида даволашга урингани акс этган видеохабар бўйича Болалар омбудсмани 2024 йилнинг якуни ва 2025 йил январ ойида ўрганиш олиб борган ва бу ҳақда жамоатчиликка маълумот берган.
Ўзбекистон Республикаси Экология вазирлиги ва унинг ҳузуридаги Давлат экологик экспертиза маркази, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Озарбайжонга пресс-тур ташкил этилди. Пресс-тур давомида журналистлар “Sea Breeze” компаниясининг Боку шаҳридаги фаолияти билан яқиндан танишдилар ва унинг халқаро экологик стандартларга қай даражада мос келиши ўрганилди.
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Оҳангарон туман бўлими бошлиғи маҳаллий фуқаронинг йўқолган меҳнат дафтарчасини тиклаб, уни ёшга доир пенсияга чиқариб бериш эвазига 1500 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
2025 йил 14 июль куни Исроил армияси Ғазо секторидаги бир нечта ҳудудларга кенг кўламли ҳаво ва артиллерия зарбаларини амалга оширди. Маҳаллий тиббий манбалар ва гувоҳларга кўра, ушбу ҳужумлар натижасида камида 11 фаластинлик ҳалок бўлган, ўнлаб тинч аҳоли жароҳатланган.
Маҳаллий манбаларга кўра, тўқнашувлар ҳар икки томон вакилларининг бир-бирларига тегишли автомашиналарни олиб қўйиши ортидан бошланган. Низо тез орада оғир қуроллар қўлланилган шафқатсиз жангларга айланди.