Навоийда ота хотини ва норасида фарзандларини белкурак билан савалади

Навоийда ота хотини ва норасида фарзандларини белкурак билан савалади

Жорий йилнинг 29 октябрь куни Навоий вилоятининг Хатирчи туманида яшовчи М.Х. уйида оилавий жанжал оқибатида турмуш ўртоғи М.С. (исмли аёл)нинг танасини турли жойларига ураётган вақтида уларни ажратмоқчи бўлган 2 ва 4  ёшли фарзандларини ҳам бошларига белкурак билан уриб жароҳат етказган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича фарзандлар касалхонага ётқизилган. Онага эса тиббий ёрдам кўрсатилган.  М.Х. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!