Навоийда ижарага берилган 1 гектар ерни 5 минг долларга сотишга уринган шахс ушланди

Навоийда ижарага берилган 1 гектар ерни 5 минг долларга сотишга уринган шахс ушланди

Навоий вилоятида ижарага берилган ер майдонини ноқонуний равишда сотишга уринган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда “Замон” информацион дастурида маълум қилинди.

Қайд этилишича, Давлат хавфсизлик хизмати ва департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда Хатирчи тумани ўрмон хўжалигидан 49 йил муддатга ишлаб чиқариш учун ижарага олинган 1 гектар ер майдонини 5 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланган.

Ер майдони Зарафшон дарёсига 500 метр яқинлиги, ҳужжатларда 1 гектар кўрсатилган бўлса-да аслида эгаллаб олинган ҳудуд 1,5 гектарни ташкил этиши, бундан ўрмон хўжалиги ходимининг ҳам хабари борлиги айтилган. Шунингдек, гумонланувчи ўрмон хўжалигидаги таниши ёрдамида ерни расмийлаштириб берганидан сўнг қўшимча 1000 доллар миқдорида пул талаб қилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

  • Аввалроқ Сирдарёда беш гектар ер майдонини 40 минг АҚШ долларига сотишга уринган опа-ука қўлга олинган эди.
  • Апрель бошларида эса Навоийда 80 гектар ерни 1 миллиард сўмга сотишга уринган шахслар ушлангани,
  • Самарқанд ва Фарғонада ноқонуний ер сотиш ҳолатларига чек қўйилгани тўғрисида хабар берилганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!