Россиялик сиёсатчи Алексей Навальний 2020 йил 29 декабрдан бери федерал қидирувда. Жазоларни ижро этиш федерал хизмати Москва бошқармасининг тегишли қарори Маш томонидан эълон қилинди.
Адвокат Вадим Кобзев қидирув ҳақидаги маълумотни «Медиазона»га тасдиқлаган. «МБҲ Медиа»га берган изоҳида Навальний 13 январь куни Россияга 17 январда қайтиш қарорини эълон қилганда қидирувда бўлганлиги ҳақида билмаганини айтган.
«Биз бу ҳақда бугун, у (Россияга қайтиши ҳақида) эълон қилганидан кейин билдик», — деган Кобзев.
Кобзев, шунингдек, қидирув тўғрисида Навальний билан алоҳида гаплашмаганини, аммо «бу унинг қайтиш ниятига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаслигига» ишончи комиллигини билдирган.
Қидирув Навальнийга шартли равишда беш йиллик синов муддати тайинланган «Ив Роше» жиноий иши билан боғлиқ. Бу жиноий иш 2020 йил 30 декабрда тугатилган.
Жазоларни ижро этиш федерал хизматининг қидирув ҳақидаги қарорида айтилишича, сиёсатчи (ҳукм қилинган шахс сифатида шартли муддатга белгиланган) назоратдан бўйин товламоқда. Шу сабабли 11 январдаёқ ижро этиш федерал хизмати «Ив Роше» иши бўйича Навальнийга шартли муддатни ҳақиқийсига алмаштиришни сўраб судга мурожаат қилди.
Алексей Навальний 2020 йил августдан бери Германияда. У Томск—Москва самолётида ўзини ёмон ҳис қилгани сабабли даволаниш учун олиб кетилган. Таҳлиллар натижасига кўра, Навальний «Новичок» гуруҳидаги модда билан заҳарлангани маълум бўлди. Декабрь ойида Bellingcat ва The Insider сиёсатчини Федерал хавфсизлик хизматининг саккиз нафар ходимидан иборат махсус гуруҳ заҳарлагани таъкидланган текширув натижаларини эълон қилди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.