АҚШ президенти Дональд Трампнинг Гренландия бўйича саккизта НАТО давлатига янги тарифларни жорий этиш таҳдидлари трансатлантик муносабатларга путур етказмоқда ва кескинликнинг кучайишига олиб келиши мумкин.
Бу Буюк Британия, Германия, Дания, Нидерландия, Норвегия, Финляндия, Франция ва Швециянинг қўшма баёнотида айтилган. Матн Германия ҳукумати матбуот хизмати томонидан тарқатилди.
"Биз Дания Қироллиги ва Гренландия халқи билан тўлиқ бирдамлигимизни билдирамиз. Ўтган ҳафта бошланган жараёнга асосланиб, биз суверенитет ва ҳудудий яхлитлик тамойилларига асосланган мулоқотга тайёрмиз. Биз ушбу тамойилларни қатъий қўллаб-қувватлаймиз", деб таъкидланади баёнотда. "Тарифларни жорий этиш таҳдидлари трансатлантик муносабатларга путур етказади ва кескинлашув хавфини туғдиради. Биз бирлашган ва мувофиқлаштирилган фронт билан жавоб беришда давом этамиз. Биз суверенитетимизни сақлаб қолишга қатъий қарор қилганмиз", дейилади баёнотда.
Шунингдек, унда Арктикада хавфсизликни таъминлаш НАТО учун умумий вазифа эканлиги ва Дания томонидан мувофиқлаштирилган Арктика чидамлилик машқлари гўёки ҳеч кимга таҳдид солмаслиги айтилган.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Саудиялик машҳур спорт журналисти ва телебошловчи Валид Ал Фараж "Ал Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг охирги вақтлардаги хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.
Янцзи дарёсида барпо этилган “Уч дара” (Санся) тўғони бугунги кунда дунёдаги энг кучли ГЭС сифатида тан олинган. Унинг узунлиги 2300 метрдан ортиқ, баландлиги эса 181 метрни ташкил этади.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ва яқин мулоқотга асосланган муносабатлар анча жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Қувонарлиси, 2025 йил икки томонлама ҳамкорлик учун муҳим ва самарали босқич бўлди.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған билан биргаликда “Анқара Палас” музейи билан танишди.