Пойтахтда ҚФФнинг навбатдан ташқари XXVII сайлов конференцияси ўтказилди ва унда Марат Омаров президент бўлди.
Унинг номзоди Остона футбол федерацияси томонидан илгари сурилганди.
Бу лавозимга Омаровдан ташқари футбол функционери Алтай Даумов ва спорт журналисти Ербол Каиров ҳам ариза топширган. Яна уч номзод сайлов олдидан ўз аризасини қайтариб олганди.
Овоз бериш натижаларига кўра, Марат Омаров 34 та, Алтой Даумов 2 та овоз олган бўлса, Ербол Каиров бирорта ҳам овоз олмади.
Омаров турли ташкилотларда раҳбарлик лавозимларида катта тажрибага эга. 2022 йил август ойида у Қозоғистон Республикаси Рақобатни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш агентлиги раиси этиб тайинланганди.
У ҚФФ раҳбари сифатида шу йилнинг ноябрь ойида ташкилотни тарк этган Адлет Барменкуловнинг ўрнини эгаллади.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Москва Яманнинг “Ансоруллоҳ” гуруҳи билан алоқада экани, Исроил ва унинг иттифоқчиларига қарши амалиётларида унга ёрдам бериш учун қурол жўнатаётгани АҚШнинг ғазабини қўзғатди.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
Путин Кремль Украинанинг исталган вакили, жумладан, президент Владимир Зеленский билан, агар у сайловга борса ва қонунийликка эга бўлса, музокаралар олиб боришга тайёрлигини таъкидлади.
Россия ТИВ раҳбари ўринбосарининг фикрича, иттифоқ мамлакатлари совуқ уруш даврида қўлланилган мудофаа режаларига кўп жиҳатдан ўхшаш мудофаа режаларини қабул қилган.
Россия президенти Владимир Путиннинг Орешник ва Ғарб ҳаво мудофааси ўртасидаги «технологик дуэль» таклифи янги рус ракетасининг заиф томонлари ҳақидаги саволга жавоб бўлди.
The Washington Post газетасининг ёзишича, Кремль Украина масаласида муросага келишга тайёр эмас ва музокараларни фақат куч позициясидан олиб боришга интилмоқда.
Россия президенти Владимир Путин Россия махсус хизматлари Украинага Россияда «террорчилик ҳужумлари» қилиш имконини берган «энг оғир хатолар»га йўл қўйганини айтди.
Президент Владимир Путиннинг таъкидлашича, Россия кучлари Украинадаги асосий мақсадлари сари олға интилмоқда ва ҳар куни муҳим ҳудудларни қўлга киритмоқда.
“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳва маҳсулотларининг республикамиз ҳудудига олиб кирилиши ва ички ҳудуддаги яширин айланмасига чек қўйишди.