Россия мусулмонлари диний бошқармаси эр барча хотинларга адолатли ва тенг муносабатда бўлиши шарти билан мусулмонларга тўрттагача диний никоҳга киришга рухсат берди, деб хабар бермоқда Россия ОАВлари Москва муфтийси Илдар Аляутдинов баёнотига таяниб.
Бу [адолатли муносабат] барча хотинларни тенг моддий қўллаб-қувватлашда, уларнинг ҳар бири учун алоҳида уй-жой билан таъминлашда, эрнинг барча турмуш ўртоқлари билан улар билан келишувда белгиланган тартибда тенг вақт ўтказишида намоён бўлади. Агар бу шартлар бажарилмаса, у ҳолда эркак кўпхотинли никоҳга кириши мумкин эмас. Бу фатвони ишлаб чиқишда нафақат илоҳиёт олимлари, балки ҳуқуқшунослар ҳам иштирок этгани диққатга сазовордир. Илоҳий хулоса имомга, янги турмуш қурганларга тавсиялар, шунингдек никоҳ шартномаси шаклини ўз ичига олади,
– деди Россия Федерацияси мусулмонлари диний бошқармаси ушбу фатволар бўйича «яқин келажакда» расмий қарорини эълон қилиб.
✍️ Аляутдиновнинг тушунтиришича, кўпхотинли диний никоҳлар мамлакатда аллақачон «ҳақиқатда мавжуд», шундан келиб чиққан ҳолда, бу қарор аёлларга «ўз ҳуқуқларини сақлаб қолишга» ёрдам беради.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Москва Яманнинг “Ансоруллоҳ” гуруҳи билан алоқада экани, Исроил ва унинг иттифоқчиларига қарши амалиётларида унга ёрдам бериш учун қурол жўнатаётгани АҚШнинг ғазабини қўзғатди.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
Туркия Мудофаа вазирлиги манбалари Суриядаги Асад режими қулагандан кейин юзага келган вазиятга изоҳ бериб, минтақадаги Россия ҳарбийларининг мавжудлиги ва асосий масалалар бўйича Анқаранинг позицияси ҳақида бир қатор муҳим баёнотлар берди.
Россия президенти Владимир Путин Россия махсус хизматлари Украинага Россияда «террорчилик ҳужумлари» қилиш имконини берган «энг оғир хатолар»га йўл қўйганини айтди.
Президент Владимир Путиннинг таъкидлашича, Россия кучлари Украинадаги асосий мақсадлари сари олға интилмоқда ва ҳар куни муҳим ҳудудларни қўлга киритмоқда.
“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳва маҳсулотларининг республикамиз ҳудудига олиб кирилиши ва ички ҳудуддаги яширин айланмасига чек қўйишди.
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл ҳарбий ҳолат жорий этиш бўйича иш юзасидан чақирувга эътибор бермаган ва Коррупцияга қарши тергов бўлимига бормаган.
Жорий йилнинг 17 декабрь соат 13:45 ларда Фарғона шаҳар, Янгийўл маҳалласидаги “Petrolium” пропан газ қуйиш шохобчасида 5 м. куб сиғимли контейнерга газ қуйиш жараёнида ёриқ келиб чиқиб, газ моддаси ташқарига сизиб чиқиши оқибатида, портлаш ва ёнғин содир бўлган.