НАТО Германия-Нидерландия иттифоқдош корпусини Эстониянинг Пярну шаҳрида жойлаштириш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Бу ҳақда Эстония мудофаа вазирлигига таяниб, ERR телерадиокомпанияси хабар берди.
"НАТО Германия-Нидерландия иттифоқдош корпусини Эстония ҳудудига жойлаштиришга қарор қилиши мумкин - агар сценарий ижобий бўлса, Пярну шаҳри корпус базасига айланиши керак. Якуний қарор жорий йил ичида қабул қилиниши кутилмоқда", - дейилади хабарда.
ERR маълумотларига кўра, иттифоқчилар корпусини Эстонияда жойлаштириш 100-200 кишилик инфратузилмани, шу жумладан штаб бинолари, техник бинолар ва зарур коммуникацияларни яратишни назарда тутади. Қайд этилишича, Эстония Мудофаа вазирлиги корпус учун инфратузилмани қуриш учун 17 миллион евро ажратишни режалаштирган.
"Бу нафақат қўмондонлик функцияларини бажараётган иттифоқчиларимизга, балки эстониялик ҳарбий хизматчиларга, жумладан, чақирилувчиларга ҳам таъсир қилади. Бу Мудофаа кучлари учун стратегик аҳамиятга эга қадамдир", - дея мудофаа вазири Ханно Певкур сўзларидан иқтибос келтиради телекомпания.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.