NASA ҳаёт мавжуд бўлиши мумкин бўлган сайёрани аниқлади
Жанубий осмонда биринчи йилги кузатувларини якунлагач, NASA Ердан бор йўғи 31 ёруғлик йили узоқликдаги янги экзосайёраларни топди.
Бизнинг Қуёш тизимдан ташқарида жойлашган бу сайёралар GJ 357 деб аталувчи юлдуз орбитасида айланади. Бу юлдуз бизнинг қуёшдан 40 фоизга совуқроқ бўлиб массасининг учдан бир қисмига тенг. Бу юлдуз атрофида айланувчи уч экзосайёра ҳақидаги тадқиқот «Astranomy & Astrophysics» журналида шу ҳафта эълон қилинди.
Уч сайёрадан кашф қилинган биринчиси GJ 357 b деб аталди.
Бу сайёра ердан 22 фоизга каттароқ ва 80 фоизга оғирроқ. Сайёра ўз юлдузига Меркурийнинг Ерга яқинлигидан 11 марта яқинроқ. Бу сайёрани тадқиқотчилар «иссиқ ер» деб атади. Ўртача ҳарорат +254,444 гардусни ташкил этади. У ўз юлдузини 3,9 кунда айланиб чиқади. Шу сабабли ҳам сайёрада ҳаёт мавжудлиги ҳақиқатдан анча йироқ.
GJ 357 юлдузи тизимида аниқланган яна бир сайёра GJ 357 d деб аталди ва у ердан 6 карра оғирроқ. Бу сайёра хусусида энг қизиқарлиси шуки, у ўз юлдузи атрофида шундай масофада айланадики сайёрадаги ҳарорат унинг юзасидаги сув учун қулайдир. Музлаб қолмайди, буғланиб кетмайди ҳам.
«GJ 357 d тизимнинг энг чеккасида жойлашган бўлиб Марс Қуёшдан қанча миқдорда энергия олса у ҳам ўз юлдузидан шунча миқдорда энергия қабул қилиб олади » — дейди тадқиқот муаллифларидан бири Диана Косаковский.
Сайёра ўз юлдузини 55,7 кунда айланиб чиқади ва ҳарорат -53,3333 градус. Сайёра атмосфера унинг янда илиқроқ бўлишига сабаб бўлиши мумкин.
Зич атмосфераси туфайли GJ 357 d сайёраси худди Ердай ўз юзасида сувни сақлай олади.
Юқорида маълумот берилган икки сайёра ўртасида GJ 357 c сайёраси жойлашган бўлиб у ердан 3,4 марта оғирроқ. Ўз юлдузини 9,1 кунда айланиб чиқади. Ўртача ҳарорат +126,667 градусни ташкил этади.
