Наримон Умаров икки муддатдан ортиқ бир лавозимда ишламайдиганлар рўйхатини санаб ўтди

Наримон Умаров икки муддатдан ортиқ бир лавозимда ишламайдиганлар рўйхатини санаб ўтди

Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда янгиланаётган Конституция бўйича референдум ўтказиш ҳақидаги масала кўриб чиқилади.

Сенатор Наримон Умаров сўз олиб, икки муддатдан ортиқ бир лавозимда ишламайдиганлар рўйхатини санаб ўтди:

— Янги Конституция лойиҳасига кўра, давлат ҳокимиятининг бир қатор лавозимлари, жумладан, Қонунчилик палатаси спикери, Сенат раиси, вилоят, туман, шаҳар халқ депутатлар кенгаши раиси, ҳоким, олий суд раиси ва раис ўринбосари, судялар олий кенгашининг раиси ва ўринбосари, МСК раиси ва бош прокурор лавозимларига айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ сайланиши ёки тайинланиши мумкин эмас.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!