Наманганда ўрнатилган кузатув камералари ёрдамида навбатдаги ҳуқуқбузарга чора кўрилди

Наманганда ўрнатилган кузатув камералари ёрдамида навбатдаги ҳуқуқбузарга чора кўрилди

Наманган вилояти, Наманган шаҳрида чиқинди ташлаш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик аниқланди. Ҳолат Экология вазирлиги Диспетчерлик ва онлайн мониторинг марказий бошқармаси томонидан "Илғор" МФЙ ҳудудида ўрнатилган кузатув камераларига муҳрланди.

Ўрганиш натижасида белгиланмаган жойга чиқинди ташлаган ҳуқуқбузар фуқаро О. Х. эканлиги маълум бўлди. Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 91Прим 1- моддаси 1-қисмига кўра маъмурий баённома расмийлаштирилди. О. Х. базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баробари — 330 000 сўм миқдорида жаримага тортилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!