Наманганда талаба йигит Норин дарёсига чўкиб кетди

Наманганда талаба йигит Норин дарёсига чўкиб кетди

Бугун, 6 июнь куни ижтимоий тармоқларда Наманганда талаба йигит Норин дарёсига чўмилишга келиб, чўкиб кетгани айтилмоқда.

Маълум қилишича, бугун соат 13-00ларда Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Уйчи тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Норин дарёсида чўмилиш мақсадида борган фуқаро эҳтиётсизлиги оқибатида чўкиб кетганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Келиб тушган хабарга асосан бошқарманинг Ёнғин-қутқарув отрядининг сувда қидирув-қутқарув гуруҳи зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, ҳозирда сув ости ва сув усти қидурув ишларини олиб боришмоқда, дейилади ФВБ хабарида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!