Наманган шаҳрида фаолият кўрсатувчи «Station A» МЧЖ (номи ўзгартирилган) раҳбари рухсатнома олишда муаммоларга дуч келаётганидан шикоят қилиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди. Маълум бўлишича, тадбиркор ўз фаолиятини кенгайтириш мақсадида бино ва иншоотларни реконструкция қилиш ҳамда ҳудудида қўшимча қурилишлар олиб боришни режалаштираётган эди. Бироқ қурилиш учун зарур рухсатномаларни олиш жараёнида Наманган шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимига бир неча бор мурожаат қилган бўлса-да, унинг аризалари эътиборсиз қолдирилган. Бизнес-омбудсманнинг аралашуви билан ўтказилган ўрганишда тегишли орган масъул ходими давлат хизматлари кўрсатиш тартибини бузганлиги аниқланди. Натижада, унга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилиб, жарима жазоси қўлланилди. «Station A» МЧЖга эса реконструкция ва қўшимча қурилишларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Исроил “Ам Калави” операцияси доирасида Эрон ҳудудида махфий дрон (БПЛА) базасини яратди. Israel Hayom нашрининг хабар беришича, “Ам Калави” операцияси бир неча йиллар давомида тайёрланган.
Исроил хавфсизлик хизматлари вакилининг "Fox News"га билдиришича, махсус чоралар орқали улар Эрон қўмондонлари ҳақида кўпроқ маълумот тўплаб, бу маълумотлар асосида уларнинг ҳаракатини бошқаришга муваффақ бўлишган.
Исроилнинг Эронга ҳаво ҳужуми уюштирганидан кейин минтақадаги хавфсизлик хавотирлари кучайгани учун Туркия бир қатор давлатларга парвозларни вақтинча тўхтатди.
Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) маълумотига кўра, Фордо уранни бойитиш корхонаси ва Исфаҳондаги ядровий объект Исроил зарбаларидан талафот кўрмаган.