Наманганда маданий мерос объекти бузилиб, ўрнига уй-жой қуриб юборилгани аниқланди

Наманганда маданий мерос объекти бузилиб, ўрнига уй-жой қуриб юборилгани аниқланди

Прокуратура ва Давлат хавфсизлик хизмати органлари томонидан ўрта асрларга оид ноёб маданий мерос объекти бузилиб, ўрнига уй-жой қуриб юборилгани аниқланди.

Жумладан, Наманган вилояти, Янгиқўрғон тумани Навкент маҳалласида жойлашган “Ўрдатепа” археология ёдгорлигининг 0,03 гектар қисми фуқаро Ж.У. томонидан ҳамда 0,02 гектар қисми фуқаро А.Ю. томонидан махсус техника ёрдамида бузиб ташланиб, ўрнига ўзбошимчалик билан уй-жой қурилган.

Оқибатда тарихий ёдгорликка қарийб 72 млрд. сўмлик жиддий зарар етказилгани аниқланди.

Текшириш натижасига кўра, жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!