Наманган вилоятида бугунги кунда 751 та чорвачилик субъекти фаолият кўрсатмоқда. Бу субъектлар орасида қорамолчилик, қўй-эчкичилик, қуёнчиликда ва паррандачиликнинг улуши нисбатан кўпроқ.
Ҳар бир тармоқнинг ривожи олдинги йиллардаги статистикалар билан таққосланганда сезилади. Шуни инобатга олган ҳолда баъзи рақамларга тўхталамиз. Вилоятда қорамоллар бош сони ўтган йил якуни бўйича 780 минг бошдан ортиққа етказилди. Натижада гўшт ишлаб чиқариш 176 минг тонна, сут ишлаб чиқариш 775 минг тонна, тухум етиштириш 676 миллион донадан ортиқни ташкил этди. Ўтган йили вилоят миқёсида умумий қиймати 509 миллиард сўмлик олтмишдан ортиқ лойиҳа амалга оширилган. Натижада минг нафардан ортиқ доимий ва мавсумий иш ўрни яратилди.
Қайта тикланувчи энергия манбаларидан самарали фойдаланиш мақсадида Поп туманидаги чорвачиликка ихтисослашган йирик хўжаликда биогаз ва биогумус ишлаб чиқариш йўлга қўйилди
Гўшт ва сут маҳсулотларини етиштирувчи ҳамда қайта ишловчи корхоналар томонидан аҳоли хонадонларига 364 бош чорва моллари кооперация усулида етказиб берилди.
Чорвачиликда озуқа базасини мустаҳкамлаш тармоқ истиқболини белгиловчи омиллардан саналади. Шуни инобатга олган ҳолда 21 минг гектардан ортиқ озуқа майдонида маккажўхори, ҳашаки лавлаги, оралиқ экинлар экилди. Чорвачилик субъектларида гидропоника технологияси асосида озуқа ишлаб чиқаришни ташкил этиш амалга оширилди.
Хусусан, вилоятнинг ўн бир туманида жами йигирма иккита чорвачилик субъекти томонидан гидропоника технологияси асосида чорва озуқасини етиштириш ташкил этилди. Бунда ҳар бир субъектда бир кунлик ишлаб чиқариш қуввати ўртача тўрт юз килограмни ташкил этмоқда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.