Наманганда ҳали туғилмаган беш ойлик фарзандини минг долларга сотишга уринган аёл қўлга олинди

Наманганда ҳали туғилмаган беш ойлик фарзандини минг долларга сотишга уринган аёл қўлга олинди

Наманган вилояти Учқўрғон туманида 32 ёшли аёл туғилмаган, беш ойлик фарзандини минг долларга сотмоқчи бўлганида қўлга олинди. Бу ҳақда «Замон» информацион дастурида маълум қилинди.

Маълум қилинишича, аёлнинг 3 нафар фарзанди бўлиб, тўртинчи фарзандини дунёга келтиришни истамаган. Кейинчалик у ушбу фарзандини сотиш эвазига мўмайгина даромад олмоқчи бўлиб, туғилажак фарзандини сотиб олишга Учқўрғон туманидан талабгор топган ва бунинг учун бир хонали уй олиб беришини талаб қилган.

Талабгор моддий имкониятлари чекланганини айтиб, ушбу талабни рад қилган. Кейинчалик бола 1000 АҚШ долларига баҳоланган ва аёл 6 январь куни 500 доллар пулни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (1 )

    Begoyim
    Nma uchun bola sotish jinoyat hisoblanadi
    Tomonla kelishuvi asosida boladiku