Наманганда “Damas” сойга тушиб кетди

A A A
Наманганда “Damas” сойга тушиб кетди

“Damas” ҳайдовчиси машинани орқага қайтариб олмоқчи бўлган вақтида ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, сойга тушиб кетган.

Наманган вилояти Поп туманида “Damas” автомобили эҳтиётсизлик оқибатида сойга тушиб кетди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар қилди.

"Чодак" МФЙ ҳудудида “Damas” ҳайдовчиси машинани орқага қайтариб олмоқчи бўлган вақтида ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, сойга тушиб кетган. Машинада йўловчилар бўлмаган.

Ҳодиса оқибатида автомашина техник шикастланган. ЙҲХБ ходимлари ҳайдовчига ёрдам кўрсатишган. Ҳайдовчи жиддий тан-жароҳати олмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!