Наҳотки? Режиссёр "Кавказ асираси"даги Нинага тегажоғлик қилган, оқибатда...

Наҳотки? Режиссёр "Кавказ асираси"даги Нинага тегажоғлик қилган, оқибатда...

Актриса Наталья Варлей "Кавказ асираси" фильмининг суратга олиниши давомида режиссёр Леонид Гайдай томонидан содир этилган шилқимликлар ҳақида оммага эълон қилди, деб хабар берди РИА Новости.

"Ўзининг "Дорбоз аёл" номли автобиографик китобида Варлей Гайдай кунларнинг бирида уни меҳмонхонагача кузатишга қарор қилгани ва унинг хонасига киргани ҳақида ёзган. Кутилмаганда уларнинг хонасига Гайдайнинг рафиқаси Нина Гребешкова кириб қолади. Варлей аёлга улар ишни муҳокама қилишаётганини айтади ва Гребешкова сукут сақлаганча номерни тарк этади.

Актриса Наталья Варлей в роли Нины в фильме Леонида Гайдая "Кавказская пленница" (рекадрированный).

"Леонид Иович креслодан кўтарилиб, эшик томон юрди, мен эса эшикни ёпиш учун унинг ортидан бордим. Аммо Гайдай кутилмаганда эшикни ичкаридан ёпди, менга томон бурилди ва ўпишга ҳаракат қилди", - деб ёзади Варлей.

Актрисанинг сўзларига кўра, у Гайдайга қаршилик кўрсатади ва уни номердан итариб чиқариб, эшикни қулфлаб қўяди.

Эртаси куни Гайдай ўзини ҳеч нарса бўлмагандек тутган. Аммо кейинчалик Нина ролига актриса Надежда Румянцева овоз бериши ҳақида қарорни қабул қилган.

"Кавказ асираси, ёки Шурикнинг янги саргузаштлари" комедияси 1966 йилда суратга олинган. Режиссёр Леонид Гайдай 1993 йилда вафот этган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!