«Наҳот шуни тушуниш учун катта ақл шарт бўлса?!» — Судьялар олий кенгаши масъули Сатторийнинг апелляция суди Самарқанддан Термизга кўчирилиши сабаблари ҳақида
Блогер Отабек Сатторийнинг жиноят иши билан боғлиқ апелляция инстанцияси суди бир неча кун давом этиши мумкин. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати раҳбари Турсунали Акбаров «Дарё»га маълум қилди.
Сурхондарёлик Отабек Сатторий 2021 йил 4 май куни жиноят ишлари бўйича Музработ суди томонидан Жиноят кодексининг 139-моддаси 3-қисми «а», «г» бандлари (оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб, ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда туҳмат қилиш) ва 165-моддаси 3-қисми «а» бандида (жуда кўп миқдордаги товламачилик) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган эди. Суд унга 6 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган.
Сатторийнинг апелляция иши Самарқанд вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан кўрилиши белгиланган эди. Кейинроқ суд иши 29 июнь куни Термиз шаҳрида кўрилиши маълум бўлди, ишни кўриш соат 10:00 да бошланиши белгиланган.
Турсунали Акбаровнинг берган изоҳига кўра, блогер Отабек Сатторийга оид жиноят иши апеллация инстанциясида Самарқанд вилоят судьялари томонидан Сурхондарёда кўрилиши «холисликни таъминлашга қаратилган чора»дир.
«Самарқанд вилоят суди судьялари жиноят ишини Самарқанднинг ўзида эмас, балки Термизга бориб кўришини бир томонлама талқин қилиб, жамоатчиликнинг фикрини чалғитиш фаросатсизликдан бошқа нарса эмас. Жиноят ишини Термизга бориб кўриш — судланувчи ва унинг яқинлари манфаатидан келиб чиқиб қилинган иш, холос», — деди у.
Акбаровнинг алоҳида қайд этишича, «блогерга оид жиноят иши апеллация инстанцияси судида бир кунда кўриб тугатилмаслиги эҳтимоли жуда юқори» — суд мажлиси бир неча кунга чўзилиши мумкин.
«Энди ўйланг, судланувчининг Сурхондарёдан Самарқандга ‘этап’ қилиниши, шунингдек, ҳар суд мажлисига Термиздан келиб-кетиш унинг яқинларига ташвиш ва чиқим туғдириши мумкинми? Ҳа. Шу каби ҳолатлардан келиб чиқиб, суд Термиздан ўтказилиши белгиланди, холос. Наҳот шуни тушуниш учун катта ақл шарт бўлса?!», — деди Судьялар олий кенгаши матбуот котиби.
Шунингдек, суғуртасиз машина ҳайдаганларга кўпроқ жазо бериш ва камера таний олмайдиган автомобиль рақамлари муаммосини ҳал қилиш чоралари ҳам кўриб чиқилмоқда.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Ўзбекистон элчихонаси ва Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги ҳамкорлигида амалга оширилган ишлар натижасида унинг мамлакатдан чиқиши учун виза расмийлаштирилди.
2023 йил 7 октябрдан бери Исроил армиясининг Ғазо секторига қилган ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 61 722 нафарга етди. Фақатгина сўнгги бир сутка ичида эксклавдаги Исроил ҳужумлари оқибатида яна 123 киши ҳалок бўлди.
Исроилнинг Европа Иттифоқидаги элчиси Хаим Регев Politico нашрига берган интервьюсида Европа давлатлари Ғазо секторидаги инсон ҳуқуқлари масаласи бўйича Исроилга босим ўтказишдан воз кечиши кераклигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, бундай чоралар ЕИнинг Яқин Шарқдаги нуфузини йўқотишига олиб келади.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги қуролсизланиш ва қуролларни назорат қилиш бошқармаси директори Ҳайдар Али Балужий 12 кунлик уруш давомида Исроил томонидан Эрондаги вакцина ва дори воситалари ишлаб чиқариш объектлари ҳамда соғлиқни сақлаш марказларига қилинган ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва минтақавий хавфсизликка таҳдид сифатида баҳолади.
Ғазода ишлаётган журналистларнинг айтишича, улар тўғридан-тўғри нишонга олинмоқда ва исмлари Исроил режими армияси рўйхатларига қасддан йўқ қилиш мақсадида киритилган.
2025 йил 11 август куни Ғазо шаҳридаги “Аш-Шифа” шифохонаси ёнида жойлашган журналистлар чодирига Исроил томонидан уюштирилган зарба оқибатида Al Jazeera телеканалининг 5 нафар ходими ҳалок бўлди.
ДХХнинг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ички ишлар ва прокуратура органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ходим 13 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Жорий йилнинг 24 июль куни соат 22:30 ларда Чироқчи тумани, яшовчи аёл Д.И. 102 рақамига мурожаат қилиб, у билан бирга расмий никоҳсиз яшаб келаётган эркак Н.П.нинг онаси хонадонига келиб жанжал кўтараётганлигини маълум қилган.
Гумонланувчилар орасида Таиланднинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири – Italian-Thai Development Премчай Карнасута ва Хитойнинг China Railway компанияси ҳам бор.
ҲАМАС ҳаракати Исроил ҳукумати томонидан Ғазо шаҳрини босиб олиш ва унинг аҳолисини мажбуран кўчириш режаларини кескин қоралаб, буни "катта оқибатларга олиб келувчи ҳарбий жиноят" деб атади.
Исроил Хавфсизлик кабинети Ғазо секторида фақат Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини маъқуллади. Бу қарор аввал эълон қилингандай бутун сектор эмас, балки унинг шимолий қисмига доир босиб олишни назарда тутади.
Ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшуви натижаларига кўра, 2006 йилда туғилган А.А. исмли шахс Чилонзор тумани 19-мавзе ҳудудида яланғоч ҳолда жамоат жойида ҳаракатланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 август куни Туркманбоши шаҳридаги "Аваза" миллий туризм ҳудудида ўтаётган БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида иштирок этди.
Исроил Суриядаги айирмачи кучлар орқали мамлакатни бўлиб ташлашга уринмоқда. Бу ҳақда Сурия ахборот вазири Ҳамза ал-Мустафо Туркиянинг “Anadolu” ахборот агентлигига берган интервьюсида маълум қилган.
Болани ерда маҳаллий аҳоли вакили топиб олиб, тез ёрдам чақирган. Ҳодиса жиддийлигига қарамай, бола ҳушини йўқотмаган. Унинг қўли синган, умуртқа поғонаси чўзилган
Маълум қилинишича, аёл давлат чегараси чизиғидан 80 метр масофада, чегара ҳудудида ноқонуний равишда бўлиб, Қозоғистон ва Россия чегарасини расмий ўтиш пунктларидан ташқарида кесиб ўтмоқчи бўлган.