«МЮ» ҳужумчиси Мэйсон Гринвуддан барча айбловлар олиб ташланди

«МЮ» ҳужумчиси Мэйсон Гринвуддан барча айбловлар олиб ташланди

2022 йилнинг январь ойидан буён жинсий зўравонликда айбланаётган Мэйсон Гринвуддан барча айбловлар олиб ташланди.

BBC Sport хабарига кўра, ўзи билан яқин алоқада бўлган қизни ўлдириш билан таҳдид қилганликда айбланган «Манчестер Юнайтед»нинг 21 ёшли форвардидан бугун, 2 февраль куни барча айбловлар олиб ташланган. Бу ҳақда катта Манчестер полицияси эълон қилган.

«2022 йилнинг январь ойида 21 ёшли эркакка нисбатан очилган жиноят иши тергов жараёнларидан кейин тўхтатилди. Бу иш ОАВда кенг ёриталаётгани инобатга олиб, у жиноий жавобгарликка тортилмаслигини маълум қиламиз», - дейилади полиция баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, англиялик ҳужумчи бир йилдан кўпроқ вақтдан буён «МЮ» сафидан четлатилган эди. У 2022 йилнинг 2 февраль куни гаров эвазига озодликка чиқарилганди. Ўтган йилнинг октябрь ойида эса гаров шартини бузгани – жабрланувчи қиз билан алоқага чиққани учун яна ҳибсга олинганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!