"МЮ" аниқ ҳаракатларга ўтмоқчи

"МЮ" аниқ ҳаракатларга ўтмоқчи

"РБ Лейпциг" ҳужумчиси Бенжамин Шешко "Манчестер Юнайтед"нинг трансфер қизиқишлари рўйхатида қолмоқда.

"Қизил иблислар" узоқ вақтдан бери Англия Премьер-лигасининг бошқа гигантлари қатори словениялик футболчига даъвогарлар қаторидан жой олган. Журналист Бен Жейкобснинг сўзларига кўра, "Манчестер Юнайтед" раҳбарияти аниқ ҳаракатларга ўтишни режалаштирмоқда - ёзда клуб "РБ Лейпциг" билан футболчининг трансфери бўйича музокараларни бошлайди. 20 ёшли форвард асосий Расмус Хойлунд билан асосий таркиб учун рақобатлашиши кутилмоқда.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Шешконинг нархи 40 миллион еврони ташкил қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!