Музлаб қолган кўлмак устида ҳаракатланган “Leсetti”га ёрдам кўрсатилди

Музлаб қолган кўлмак устида ҳаракатланган “Leсetti”га ёрдам кўрсатилди

Юртимизда кузатилаётган ноқулай об-ҳаво туфайли, афсуски, кўплаб нохуш ҳодисалар содир бўлиб турибди.

Чунончи, Чирчиқ дарёсининг Чиноз тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмида дарё суви сатҳининг кўтарилиши кузатилди. Дарё сувлари қирғоқдан тошиб, тумандаги “Чинмасжид” маҳалласи ҳудудидаги йўлда кўлмак хосил қилган ва совуқ ҳарорат таъсирида музлаган.

Жорий йилнинг 26-январ куни соат 10:00 ларда доимий яшаш жойи Тошкент шаҳрида бўлган фуқаро “Ласетти” русумли автомашинасида мазкур маҳалладаги дала ҳовлисига кетаётган вақтида музлаган кўлмак устидан ҳаракатланган.

Машинанинг оғирлигига дош бера олмаган муз ёрилиши оқибатида автомашина ўша жойда қолиб кетган.

Ҳолат юзасидан соат 10:30 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Тезкор бошқарув марказига хабар келиб тушган.

Қисқа вақт ичида Чиноз тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими қутқарувчилари воқеа жойига йетиб бориб, муз орасида қолиб кетган фуқарога амалий ёрдам кўрсатишган.

Содир бўлган ҳолат оқибатида фуқарога тан жароҳати йетмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!