Мусулмон киши фарзандига Азизбек деб исм қўйиши мумкинми?

Мусулмон киши фарзандига Азизбек деб исм қўйиши мумкинми?
Савол:

Ассалому алайкум! Мусулмон киши фарзандига Азизбек деб исм қўйиши мумкинми?

Жавоб:

Абдулазиз деб исм қўйилгани яхши. Аммо Азиз деса ҳам жоиз. Чунки бу исм Карим каби муштарак исмлардан ҳисобланади.

Масалан Аллоҳ таоло Юсуф сураси, 88-оятида: Унинг ҳузурига кирганларида: Эй Азиз, бизни ва аҳлимизни зарар тутди ва арзимаган сармоя келтирдик , дейди. Ўша пайтда Миср подшоҳини азиз , дейишган.

Ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Каримнинг ўғли Карим, унинг ўғли Карим, унинг ўғли Карим ва унинг ўғли Карим Юсуф ибн Яъқуб ибн Исҳоқ ибн Иброҳим алайҳумуссалом , дейдилар. Имом Бухорий ривояти.

Валлоҳу аълам.

Мубашшир Аҳмад


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!